Тадбиркор ҳуқуқлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси «ALSKOM» АЖ суғурта компанияси мурожаат қилиб, шартномавий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиққан 5 млн. сўмлик дебитор қарздорликни ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «ALSKOM» АЖ суғурта компанияси манфаатида қарздор корхонага нисбатан судга даъво ариза киритилган.
Ушбу даъво аризаси юзасидан иқтисодий судининг 11.06.2018 йилда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, «ALSKOM» АЖ суғурта компаниясининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
ЎзССП Матбуот хизмати
20.07.2018
17:48