Иккинчи Тошкент Халқаро Паррандачилик Форуми “ЕвроОсиё-2015”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон менежерлар уюшмаси ҳамда “Паррандасаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда 2015 йил 24 ноябрь куни «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасининг конференц залида Иккинчи Тошкент Халқаро Паррандачилик Форуми “ЕвроОсиё-2015”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Форумни ташкил этишдан асосий мақсад – республикамизда паррандачилик саноатини ривожлантириш, парранда етиштирувчи хўжаликлар учун замонавий технологиялар ва ветеринария ҳамда дори воситаларини етказиб бериш, паррандачилик саноатидаги жаҳон амалиётида қўлланилаётган илғор бошқарув тажриба ва технологиялари билан ўзаро тажриба алмашиш, паррандачилик учун замонавий мини-технологияларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича масалаларни муҳокама килишдан иборатдир.
Форум доирасида паррандачиликни ташкил этиш, ветеринария, омухта-ем ишлаб чиқариш ҳамда паррандачиликда замонавий технологияларни жорий этиш йўналишлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Қайд этиш лозимки, паррандачилик соҳаси ҳозирги кунда Ўзбекистон агросаноат комплексида қисқа вақт ичида парранда маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширган ҳамда аҳолини юқори сифатли тухум ва парранда гўшти билан таъминлаган, кун сайин ривожланаётган соҳалардан саналади.
Амалиётга замонавий технологияларни татбиқ этиш, профилактик ветеренар тадбирларни ўтказиш, ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларини ҳамда паррандачилик корхоналарнинг мустаҳкам иш фаолиятини таъминлайди.
Халқаро ва маҳаллий тажриба шуни кўрсатадики, юқори ишлаб чиқариш суръатларига эришиш учун, ишлаб чикариш жараёнида парранда маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолчилар ишончини оқлайдиган экологик тоза ва юқори сифатли маҳсулотлар ҳажмини ошириш лозим.
Форум давомида соҳани ривожлантириш учун соҳа олдида муҳим вазифалар тургани ва парранда объектларини қайта модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулот сифати ва ассортиментини кенгайтириш каби вазифаларни амалга оширмасдан эришиб бўлмаслиги таъкидлади.
ўнгги йилларда паррандачилик корхоналари тажрибаси ва улар эришиб келаётган юқори кўрсаткичларини кўриб ишонч билан айтиш мумкинки, ҳукуматимиз томонидан белгилаб қўйилган вазифалар ижро этилмоқда. Бироқ шуни ҳам унутмаслик керакки, кадрлар малакасини ошириш, паррандачилик соҳасини юритишда халқаро ва маҳаллий тажрибаларни таҳлил килиш ва умумлаштириб бориш лозим. Бунда эса бу каби Форумларнинг алоҳида ўрни бор.
Форум давомида мутахассислар ва иштирокчилар паррандачилик соҳаси ривожида инновацион ёндашиш, таклифлар бериш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш каби масалалар муҳокама этилди ва соҳани ривожлантиришга оид зарур таклиф ва тавсиялар берилди.
С
25.11.2015
05:19