“Бизнес консультант” журнали таҳририяти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Кўргазма ташкилий қўмитаси томонидан махсус Диплом билан тақдирланди
Жорий йилнинг 18-20 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “Ўзбекистон матбуоти” V Миллий кўргазмасида Савдо-саноат палатаси ўз муассислигидаги “Бизнес консультант” журнали билан иштирок этди. Палатанинг кўргазмадаги иштирокини юқори баҳолаган ҳолда “Бизнес консультант” журнали таҳририяти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Кўргазма ташкилий қўмитаси томонидан махсус Диплом билан тақдирланди.
25.11.2015
06:48