Исроилда "Таълим тизимида инновация ва тадбиркорлик" мавзусида халқаро семинарга таклиф этамиз.
Исроилнинг тараққиёт сохасидаги халқаро ҳамкорлик агентлиги (MASHAV) “Таълим тизимида инновация ва тадбиркорлик” мавзусида халқаро семинар ташкил этмоқда.
Семинар жорий йилнинг 18 ноябрь-7 декабрь кунлари Исроилнинг Иерусалим шаҳрида инглиз тилида ташкил этилади.
Семинар ташкилотчилари томонидан ўқиш билан боғлиқ харажатлар, виза расмийлаштириш, дастур юзасидан ташрифлар, ётоқхона, овқатланиш, тиббий суғурта, аэропортдан олиб келиш ва аэропортга олиб бориб қўйиш харажатлари молиялаштирилади. Халқаро парвозлар иштирокчи маблағлари ҳисобига қопланиши кўзда тутилган.
Қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлар қуйидаги хужжатларни белгиланган муддатда тақдим этишлари лозим:
- Анкета;
- Паспорт нусҳаси;
- Диплом нусҳаси;
- ОВИР нусҳаси (агар бор бўлса);
- 2та тавсиянома;
- Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига аъзолик гувохномаси;
- Иш жойидан маълумотнома;
- ОИВ сертификати.
Хужжатлар 17 август 2018 йилга қадар қабул қилинади.
Маълумот учун: +998 71 150 60 06; g.shermatova@chamber.uz
ЎзССП Матбуот хизмати
27.07.2018
20:34