AGROCOMP лойиҳаси
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Милан шаҳри (Италия) Савдо-саноат палатаси қошидаги FORMAPER агентлиги ва Қозоғистон Республикасининг савдо ва саноат корхоналари уюшмаси билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг техник кўмагида 2017-2019 йиллар давомида “Қиймат занжирларини яратиш, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш” лойиҳасини амалга оширилаётганини маълум килади.
Лойиҳадан кўзланган мақсад, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда қишлоқ хўжалиги корхоналарини самарали қўллаб-қувватлаш, ҳамда уларни сифат жиҳатдан янги рақобатбардошлик даражасига олиб чиқиш мақсадида профессионал мутахассислар тармоғини яратиш ва мустаҳкамлашдан иборат.
2018 йилнинг 23-27 июл кунлари ушбу лойиҳа доирасида ташкил этилган навбатдаги 5 кунлик семинар “Le Grande Plazа” меҳмонхонасининг конференц-залида «Барқарор ишлаб чиқариш; чиқиндиларни бошқариш; қайта тикланадиган энергия; қишлоқ хўжалигида энергия самарадорлигини ошириш» мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинар Италиялик халқаро тренер Maurizio Acciarri томонидан олиб борилди.
Ўз ССП Матбуот хизмати
27.07.2018
21:33