Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Экспертлар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2018 йил 5 январдаги навбатдан ташқари сессиясида берган топшириғига асосан Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги табиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Марказий банк ва муассасалар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Мазкур учрашувларда 10 520 нафар тадбиркорлар иштирок этиб, улар томонидан 2600 га яқин муаммо ва таклифлар билдирилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашувлар ташкил қилиниб, учрашувлар давомида тадбиркорлик субъектларидан жами 2361 та муаммо ва таклифлар билдирилган, шундан 1272 таси вилоят, туман ва шаҳар даражасида ҳал этиладиган мурожаатлардир.
Жумладан, жорий йилнинг 6 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиши қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа муассасалар ва 35 тадан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирокида Экспертлар Кенгаши йиғилишининг навбатдаги видеоселектори ташкил қилинди.
Йиғилишда ҳудудлардаги 35 нафар тадбиркорлик субъектларининг республика даражасида кўриб чиқиладиган муаммо ва таклифларни таҳлил қилиб, ҳал этиш мақсадида йўналиш бўйича тегишли идораларга юборилди ҳамда ҳар бир тадбиркорнинг мурожаати ечими юзасидан мониторинг олиб борилмоқда.
Ўз ССП Матбуот хизмати
07.08.2018
18:14