“Ёш фермер’’ кўрик-танловининг якуний Республика босқичи бўлиб ўтди
25-27 ноябрь кунлари Қашкадарё вилоятинннг Қарши шаҳрида ўтказилган “Ватанимиз тараққиёти учун барчамиз бирдек масъулмиз!” шиори остидаги “Ёш фермер’’ кўрик-танловининг якуний Республика босқичи бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда жадаллик билан ривожланиб бораётган фермерлик ҳаракатида фаол иштирок этаёган шижоатли, изланувчан, теран фикрлайдиган, ташаббускор, дунёқараши кенг бўлган, қишлоқ инфратузилмасининг ривожланиши ва аҳолисининг фаровонлигини ўсиши учун масьулият билан мехнат қилаётган ёш фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг юртимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистан Савдо-саноат палатаси, “Микрокредитбанк” АТБ ҳамда “Агробанк" АТБлари хамкорлигида илк маротаба ўтказилаётган "Ёш фермер кўрик-танловининг Республика босқичи жорий йилнинг 25-27 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўтказилди.
26 ноябрь куни дастлаб иштирокчилар "Эл юрт таянчи” монументи пойига гулчамбар қўйдилар. Кўрик-танловнинг Низомига асосан иштирокчилар Дон ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларида етиштирилаётган маҳсулотлар кўргазмасини ташкил этишди. Шунингдек кўрик-танлов шартлари асосида ўзаро беллашдилар.
27 ноябрь куни иштирокчилар ҳамда ташкилий қўмита аъзолари сўнгги йилларда Қарши шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари шунингдек, диққатга сазовор жойлари билан танишдилар. Шундан сўнг Қарши давлат университетига ташриф буюриб, университетда яратилган имкониятлар, замон талабларига мос равишда жиҳозланган Ўқув лабораторториялари, ахборот ресурс маркази билан якиндан танишдилар. Университет фаоллар залида ташкил этилган воҳанинг истеъдодли саньаткорлари иштирокидаги концерт дастурига кўрик-танловнинг якуний Республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тадбири уланиб кетди.
02.12.2015
06:14