Тадбиркорнинг қонуний манфаати ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси «UzMashLizing» МЧЖ мурожаат қилиб, шартномавий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиққан 22 млн. сўмлик дебитор қарздорликни ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «UzMashLizing» МЧЖ манфаатида қарздор корхонага нисбатан судга даъво ариза киритилган.
Ушбу даъво аризаси юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 23.07.2018 йилдаги 4-1001-1804/19054-сонли ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, «UzMashLizing» МЧЖ нинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ўз ССП Матбуот хизмати
09.08.2018
10:55