Тадбиркорлик субъектининг манфаати ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси «XALQARO HAMKORLIK МARKAZI» АЖ мурожаат қилиб, шартномавий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиққан 28 млн. сўмлик дебитор қарздорликни ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «XALQARO HAMKORLIK МARKAZI» АЖ манфаатида қарздор корхонага нисбатан судга даъво ариза киритилган.
Ушбу даъво аризаси юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 10.07.2018 йилда қабул қилинган 4-1001-1803/18225-сонли ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан киритилган даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, «XALQARO HAMKORLIK МARKAZI» АЖ нинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ўз ССП Матбуот хизмати
09.08.2018
11:51