Қоракўлчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган қарор қабул қилинди
Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш ташкилотларига етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан қўй териси, қоракўл териси ва жунни “Қоракўлчилик” марказлари томонидан қоракўл териси ва жунни харид қилиш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш ташкилотларига шартнома асосида етказиб бериш тизими жорий этилди.
Бундан ташқари қарор билан Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, шунингдек, уларга озуқа мақсадлари учун омихта ем, арпа дони, пахта штори ва шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ қўй териси, қоракўл териси ва жунни тайёрлаш ҳамда харид қилиш “Чармсаноат” ва “Қоракўлчилик” уюшмалари тизимидаги корхоналар томонидан 50 фоиз бўнак тўлаш орқали амалга оширилади.
Бундан ташқари савдолар жараёнида нархлар ошишининг йўл қўйиладиган чегараси бошланғич нархга нисбатан 15 фоизгача миқдорда белгиланади ва нарх 15 фоиздан ошиб кетган тақдирда савдолар тўхтатилади.
Ўз ССП Матбуот хизмати
14.08.2018
15:51