Наманган вилояти тадбиркорлари Белоруссия Республикасига ташриф буюришди
Жорий йилнинг 12-19 август кунлари Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган бир гурух тадбиркорлик субъектлари ишбилармонлик ташрифи билан Белоруссия Республикасининг Могилев вилоятида бўлишади.
Бугун, куннинг биринчи ярмида Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Файзуллаев бошчилигидаги делегацияси аъзолари, Могилев Савдо-саноат палатасида томонидан ташкил этилган бизнес-форумда Беларусь Республикасининг Могилев вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик ва йирик бизнес вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур бизнес-форумда икки давлат ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда инвестицион ҳамкорликни янада жадаллаштириш юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.
Бизнес-форумда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқрамаси бошлиғи К.Джамалов вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини Беларуссия бозорларига ўзаро манфаатли келишувлар асосида етказиб бериш ҳамда икки вилоят ўртасида экспорт ва импорт бўйича ҳамкорлик географиясини янада кенгайтириш юзасидан ўз таклифларини берди.
Ўз ССП Матбуот хизмати
14.08.2018
18:37