• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Савдо-саноат палатаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш юзасидан Жамоатчилик экспертизаси ўтказувчи ваколатли органдир

    Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 19 июндаги 5087-сонли Фармонининг 5-бандига асосан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолашда ваколатли орган ҳисобланади.

    Палата томонидан ушбу ваколатни амалга ошириш мақсадида Жамоатчилик экспертизалари ўтказиб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўзида 492 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари Экспертлар кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, улардан 225 тасига салбий Хулосалар берилди.

    Мисол учун, Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори лойиҳаси бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилиб, ушбу лойиҳа юзасидан қуйидаги тавсияларни ўз ичига олган Жамоатчилик экспертизаси Хулосаси берилди:

    1. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25-майдаги “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3741-сонли Қарори 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

    Мазкур бандга кўра, 2019 йил 1-январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинсин”, - деб белгиланган.

    Аммо, лойиҳанинг 2-бандида “Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради”, - деб белгиланган.

    Ушбу қарама-қаршиликнинг олдини олиш мақсадида лойиҳа иловасининг 2-бандини қуйидаги таҳрирда баён этиш тавсия этилади:

    •  
    1. Лойиҳа иловасининг 9-банд еттинчи хатбошисига кўра, мулк ҳуқуқи асосида фуқарларга тегишли бўлган кўчмас мулк ижарага берилишида ижара шартномасини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйишда Давлат хизмати маркази “Хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ижарага берилганда, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари (Тошкент шаҳрида – “Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази” давлат унитар корхонаси) томонидан берилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ва уларнинг ёзма розилиги”ни талаб қилиши белгиланган.

    Аммо, ушбу нормада ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш назарда тутилган. Мулк хусусийлаштириб бўлингандан кейин уни ижарага беришда хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақида маълумот ва уларнинг ёзма розилик бериши зарурий шарт эмас.

    Шунингдек, бундай норманинг ўрнатилиши амалиётда порахўрлик каби салбий ҳолатларга шароит яратиши мумкин.

    Шу сабабли, лойиҳа иловасининг 9-банд еттинчи хатбошисини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    1. Лойиҳа иловасининг 10-бандига кўра, “Давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўчмас мулкларни ижарага берган фуқароларни қўшимча аниқлашда коммунал хизмат кўрсатиш (электр, газ ва сув таъминоти) корхоналари томонидан тақдим этилган электрон маълумотлардан фойдаланади.

    Яъни, бир шахснинг номида биттадан ортиқ кўчмас мулк бўлган тақдирда, ўз эҳтиёжи учун фойдаланаётган битта объектидан ташқари объектларда бир вақтда электр энергияси, газ ва сув сарфи асосида уларни кўчмас мулкни ижарага беришдан даромад олаётган деб эътироф этилиб, белгиланган тартибда даромад солиғини ҳисоблайди ва тўлов хабарномасини фуқаронинг шахсий кабинетига юборади”, - деб белгиланган.

    Ушбу норма амалиётда турлича талқин қилиниши ва бунинг оқибатида салбий оқибатлар келиб чиқиши мумкин. Чунки, бир шахснинг номида бир қанча кўчмас мулк бўлиши, булардан у ўз эҳтиёжи ёки яқин қариндошлари эҳтиёжлари учун фойдаланиши, коммунал хизматлардан фойдаланиши мумкин. Мазкур норма эса бундай ҳолатларда ҳам кўчмас мулкни ижарага беришдан даромад олаётган деб эътироф этилиб, белгиланган тартибда даромад солиғини ҳисоблашга сабаб бўлади.

    Бу эса, асоссиз солиқ қарздорлигини вужудга келтириб, шахсларни молиявий қийин аҳволга тушириб қўйиши, натижада уларга санкциялар қўлланилиши ва бу уларнинг мол-мулкига дахл қилишигача бўлган салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

    Бундан ташқари, асосли маълумотларга эга бўлмай туриб, тахминларга асосланган ҳолда, солиқ солиниши юридик нуқтаи назаридан мумкин эмас.

    Бу билан мазкур норма шахсларнинг мулкка бўлган конституциявий ҳуқуқларини чеклаш билан бирга, уларга асоссиз солиқ солинишига сабаб бўлади.

    Шу боис, лойиҳа иловасининг 10-бандини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    1. Лойиҳа иловасининг 11-банд олтинчи хатбошисига кўра, юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйишда, қўшимча равишда “топшириш ва қабул қилиш далолатномаси (агар шартномани имзолашдан аввал ижара объекти топширилган бўлса)” тақдим этилиши белгиланган.

    Бу норма орқали юридик шахслардан қўшимча ва кераксиз ҳужжатларни талаб қилиш назарда тутилган.

    Шартномани имзолашдан аввал ижара объекти топширилган бўлиб, лекин топшириш ва қабул қилиш далолатномаси маълум сабабларга кўра тузилмай қолган ҳолатларда ушбу масала юзасидан муаммолар келиб чиқиши, бу тадбиркорлик субъектлари фаолиятида тўсиқ бўлиши мумкин.

    Шу сабабли, лойиҳа иловасининг 11-банд олтинчи хатбошисини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    1. Лойиҳа иловасининг 15-банд иккинчи хатбошисига кўра, “Агар кўчмас мулкдан текин фойдаланишнинг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуйян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда, тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулкдан текин фойдаланишда эса – уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин. Қонун ёки шартномада номуайян муддатга тузилган мулкдан текин фойдаланиш шартномасини бекор қилиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин”, - деб белгиланган.

    Мазкур норма аниқ ифодаланмаган.

    Хусусан, ушбу нормада кўчмас мулкдан текин фойдаланиш ва у билан боғлиқ масалалар назарда тутилган. Лекин шартнома номуайян муддатга тузилиб, унда тарафлардан бири бошқасини олдиндан огоҳлантиришида икки хил муддат белгиланган.

    Бу эса, амалиётда тушунмовчиликларга олиб келади.

    Шунингдек, Фуқаролик кодекси 540-моддаси 2-қисмига кўра, Агар мулк ижарасининг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса - уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин”, - деб аниқ белгиланган.

    Кўриниб турибдики, лойиҳада Фуқаролик кодекси мазкур моддасининг талаблари тўлиқ қайтарилган.

    Бундан ташқари, мазкур лойиҳа Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг қўшма қарори, яъни идоравий ҳужжат бўлганлиги сабабли унда қонуний қоидаларга мос бўлган тартибларни белгилаш нотўғридир.

    “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 12-модда2-қисмига кўра, Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади, - деб белгиланган.

    Аммо, лойиҳанинг юқоридаги бандига “Қонун ёки шартномада номуайян муддатга тузилган мулкдан текин фойдаланиш шартномасини бекор қилиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин”, деган жумлани киритиш орқали қонуний норма ўрнатишга ҳаракат қилинган. Бу эса, қонунчилик талабларига зиддир.

    Шу боис, лойиҳа иловасининг 15-банд иккинчи хатбошисини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    Ушбу Хулосани беришда, энг аввало, лойиҳадан фуқаролар ва юридик шахслардан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш билан боғлиқ бўлган, амалиётда порахўрлик каби салбий ҳолатларга шароит яратадиган, шахсларнинг мулкка бўлган конституциявий ҳуқуқларини чеклаш билан бирга, уларга асоссиз солиқ солинишига сабаб бўладиган нормаларни чиқариб ташлаш, қонунчиликдаги номувофиқликлар ва такрорланишларга йўл қўймаслик назарда тутилди.

    Бу борада фаолият давом этмоқда.

     

    Ўз ССП Матбуот хизмати 

     

    20.08.2018

    14:58

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06