“Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш ва бошқаришга оид маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомилдаштириш масалалари (хорижий мамлакатлар тажрибаси мисолида)” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 августдаги «Ўзбекистан Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4745-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошкаруви академиясида юкори малакали кадрларни тайёрлаш борасида тингловчиларнинг назарий билимлари билан амалий кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳозирда академия тингловчиларига “Маҳаллий бошқарув ва эркин иқтисодий зоналар” фани ўқитилмоқда. Мазкур фан доирасида жорий йилнинг 24 декабрь куни академияда “Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш ва бощқаришга оид маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомилдаштириш масалалари (хорижий мамлакатлар тажрибаси мисолида)” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтади.
22.12.2015
06:34