15-19 октябр кунлари Италиялик халқаро тренер Сандро Ангиолини иштирокида БЕПУЛ семинарга таклиф этамиз!
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Милан шаҳри (Италия) Савдо-саноат палатаси қошидаги FORMAPER агентлиги ва Қозоғистон Республикасининг савдо ва саноат корхоналари уюшмаси билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг техник кўмагида 2017-2019 йиллар давомида “Қиймат занжирларини яратиш, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш” лойиҳасини амалга оширилаётганини маълум килади.
Ушбу лойиҳа бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги ҳудудларида амалга оширилмоқда: Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри.
Лойиҳадан кўзланган мақсад: Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда қишлоқ хўжалиги корхоналарини самарали қўллаб-қувватлаш, ҳамда уларни сифат жиҳатдан янги рақобатбардошлик даражасига олиб чиқиш мақсадида профессионал мутахассислар тармоғини яратиш ва мустаҳкамлаш.
Ушбу муноcабат билан, 2018 йилнинг 15-19 октябрь кунлари “Le Grande Plazа” меҳмонхонасининг (Тошкент шаҳар, Ўзбекистон овози кўчаси, 2) конференц-залида ушбу лойиҳа доирасида ташкил этиладиган навбатдаги 5 кунлик семинар бўлиб ўташини маълум қиламиз.
Семинар мавзуси: «Яшил иқтисодёт ва яшил молиялаштириш».
Семинар Италиялик халқаро тренер Sandro Angiolini томонидан олиб борилади.
Ушбу семинарда қуйидаги ташкилот ва корхоналарнинг мутахассислари таклиф этилади:
- Бизнесни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар;
- Агросаноат ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг уюшмалари;
- Семинар мавзуси доирасида консалтинг хизматларини кўрсатаётган корхоналар;
- Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасининг бизнес маслаҳатчилари.
Шу билан бир қаторда таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳа доирасида 3 йил давомида бир қатор семинарлар, Европа Иттифоқи мамлакатларида юқорида санаб ўтилган мақсадли гуруҳлар учун амалиётлар ўтказилиши белгиланган.
Семинарда иштирок этиш бепул.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидан (ҳар бир ҳудуддан 6 нафар) иштирокчилар учун семинарда иштирок этиш билан боғлиқ барча харажатлар лойиҳа томонидан қопланади.
Семинарда иштирок этиш қизиқишини билдирганлар семинар антекасини тўлдириб, 2018 йилнинг 11 октябрь кунига қадар d.jumaniyazov@chamber.uz электрон манзилига юборишлари сўралади.
Иштирокчилар сони чекланган, иштирокчиларнинг якуний рўйҳати Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан лойиҳа талабларига мос равишда шакллантирилади!
Анкетани юклаб олиш
Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber
04.10.2018
10:36