Тадбиркорнинг қонуний манфаати ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси «Neftgazmontaj» МЧЖ мурожаат қилиб, шартномавий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиққан 59 млн. сўмлик дебитор қарздорликни ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан, Палата томонидан «Neftgazmontaj» МЧЖ манфаатида қарздор корхонага нисбатан судга даъво ариза киритилган.
Ушбу даъво аризаси юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 18.09.2018 йилда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, «Neftgazmontaj» МЧЖнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber
05.10.2018
09:41