“Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” мавзусида Республика видеоконференцияси бўлиб ўтди
Ўзбекистан Республикаси Конституцияси кабул килинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистан Республикаси Президенти маърузаларида 2016 йилни “Coғлoм она ва бола йили” деб эълон қилди.
Мазкур маърузада илгари сурилган эзгу ғояларни ҳаётга татбиқ этищда ҳамкор вазирлик ва идораларнинг олдида турган долзарб вазифаларни белгилаб олиш ва амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 23 декабрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистан Хотин-кизлар қўмитаси томонидан масъул ҳамкор ташкилотлар билан “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” мавзусида Республика видеоконференцияси бўлиб ўтди.
25.12.2015
11:28