Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус 2018” кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида 2017 йил якунлари бўйича ўтказиладиган «Ташаббус-2018» кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида»ги 676-Ф-сонли фармойишини вилоятда ижросини таъминлаш бўйича вилоят ҳокимининг 2018 йил 20 авугстдаги 353-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди.
Мазкур фармойишга асосан жорий йилнинг 7-19 сентябр кунлари "Ташаббус 2018" кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичлари ўтказилди. Уларда 675 нафардан ортиқ тадбиркор, фермер ва хунармандлар иштирок этдилар.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичи 16 октябр куни Наманган шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ўтказилди. Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 59 нафар ғолиблар, шундан 12 нафар саноат сохасидаги тадбиркор, 12 нафар хизмат кўрсатиш сохасидаги тадбиркор, 12 нафар ёш тадбиркор, 11 нафар фермер ва 12 нафар хунармандлар қатнашдилар.
Кўрик-танловнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Файзуллаев, Ўзбекистон Хунармандлар уюшмаси раҳбари У.Абдуллаев, вилоят босқичи ташкилий қўмитаси аъзолари, вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Кўрик-танлов якунига кўра:
«Саноат соҳасида энг яхши тадбиркор» йўналиши бўйича биринчи ўринни Наманган шаҳар “Наманган момиқ сочиқлари” маъсулияти чекланган жамияти директори Бабаханов Ғиёсиддин;
«Хизмат кўрсатиш соҳасида энг яхши тадбиркор» йўналиши бўйича биринчи ўринни Наманган шаҳар якка тартибдаги тадбиркор Бойдедаев Акмал;
«Энг яхши ёш тадбиркор» йўналиши бўйича биринчи ўринни Наманган туман "Golden Egg оf Namangan" маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Шамсиддинов Абдулатиф;
«Энг яхши фермер» йўналиши бўйича биринчи ўринни Мингбулоқ тумани "Бахтиёр Абдусаломович" фермер хўжалиги раҳбари Кодиров Бахтиёр;
«Энг яхши хунарманд» йўналиши бўйича биринчи ўринни Чорток тумани Ҳунарманд Абдурахманов Рустам қўлга киритдилар.
Танлов якунида “Ёшларга энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Энг яхши экспортчи”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Йилнинг энг яхши маҳсулоти” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
«Ташаббус-2018» кўрик-танлови вилоят босқичининг тақдирлаш маросимида вилоят босқичи ғолибларига ҳамда иштирокчиларига кўрик-танловнинг қимматбахо совғалари ва дипломларини тантанали равишда топширишди. Вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритган ғолибларга республика босқичига йўллама берилди.
Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber
17.10.2018
16:38