Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус 2018” кўрик-танловининг Самарқанд вилояти босқичи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида 2017 йил якунлари бўйича ўтказиладиган «Ташаббус-2018» кўрик-танловини юқори савияда ташкил этиш тўғрисида"ги 676-Ф-сонли фармойиши ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 26 августдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида шу йилнинг 18 октябрь куни Самарқанд шаҳридаги вилоят олимпия захиралари тайёрлаш марказида "Ташаббус-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда туман, шаҳарларда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича беллашди.
"Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори"
1-ўрин "SAM FERRE" масъулияти чекланган жамияти раҳбари - Ахмедов Акмал
2-ўрин "KUMUSH TOLA" масъулияти чекланган жамияти раҳбари - Ниязова Марям
3-ўрин "GULOBOD MEBEL" масъулияти чекланган жамияти раҳбари - Рахматов Фарход.
"Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори"
1-ўрин "SOLE VITA" масъулияти чекланган жамияти раҳбари - Турдиалиева Дилором
2-ўрин "MAROQAND GOLD" масъулияти чекланган жамияти раҳбари - Очилов Асқар
3-ўрин “PRESTIJ MED SERVIS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари - Васлиддинов Азамат.
"Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори"
1-ўрин “URGUT SANOAT SERVIS” раҳбари Исломов Мажиджон
2-ўрин “KREATIV EDUCATION” ўқув муассасаси раҳбари Эргашев Абдували
3-ўрин “LIFT GROUP” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Каримов Алишер
"Йилнинг энг яхши фермери"
1-ўрин - “DILAFRUZ” фермер хўжалиги раиси Атамурадова Дилфуза
2-ўрин - “BODOMOV BEGZOD AGROZAMIN” фермер хўжалиги раиси Бодомов Бегзод
3-ўрин - “OMAD OQ OLTIN DALA” фермер хўжалиги раиси Равшанов Темур
"Йилнинг энг яхши ҳунарманди"
1-ўрин - якка тартибдаги тадбиркор “АСАДОВ МАНСУР”
2-ўрин - якка тартибдаги тадбиркор “ТО’РАЕВ САИДЖОН”
3-ўрин- якка тартибдаги тадбиркор “ЕРГАШЕВ ФАРХОД”
Танлов давомида иштирокчилар шунингдек, қўйидаги қўшимча номинациялар билан ҳам тақдирландилар:
"Энг яхши тадбиркор аёл", "Энг яхши инновацион лойиҳа", "Ёшларга энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор", "Энг яхши оилавий бизнес соҳиби", "Энг яхши экспортчи", "Йилнинг энг яхши маҳсулоти", “Менинг юртим-менинг ифтихорим”.
"
«Ташаббус-2018» кўрик-танлови вилоят босқичининг тақдирлаш маросимида вилоят босқичи ғолибларига ҳамда иштирокчиларига кўрик-танловнинг қимматбахо совғалари ва дипломларини тантанали равишда топширишди. Вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритган ғолибларга республика босқичига йўллама берилди.
Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber
21.10.2018
12:34