Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди
24 октябрь куни “Zarqaynar” milliy liboslar galeriyasida" Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Тошкент шахар босқичи тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўртасида бўлиб ўтадиган ушбу кўрик-танлов, ўзига хос байрам ва анъанага айланишга улгурган беллашувдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 16 августдаги 676-Ф-сонли фармойиши ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 20 августдаги 1240-сонли қарори асосан ташкил этилди.
“Ташаббус-2018” кўрик танлови Низомига асосан туман босқичларида ғолиб бўлган танлов иштирокчилари қуйидаги 4 та асосий номинациялар бўйича биринчи ўринни қўлга киритдилар:
- Саноат соҳасида "Йилнинг энг яхши тадбиркори" йўналиши бўйича - "Finland butter" маъсулияти чекланган жамияти раҳбари - Ниғматилла Собиров;
- Хизмат кўрсатиш соҳасида "Йилнинг энг яхши тадбиркор" йўналиши бўйича - “Orion Medicity" маъсулияти чекланган жамияти раҳбари - Шоира Джаббарова;
- “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркор” йўналиши бўйича "Azr-textile group" раҳбари - Азизжон Зоиров;
- “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича якка тартибдаги тадбиркор - Камолиддин Абдуллаев;
Кейинги йилларда кўрик танловнинг юқори савияда ва холислик асосида ўтказилиши учун керакли чора тадбирлар режаси тузилиб, уни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар босқичини ўтказиш буйича ҳудудий комиссия ҳайъат аъзолари томонидан туман босқичида ғолиб бўлган тадбиркорларнинг молиявий ва статистик ҳолати тўлиқ ўрганилади.
Кўрик танловнинг хайъат аъзолари орасида Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси, Марказий банк, “Ҳунарманд” уюшмаси вакиллари, шунингдек ўтган йилларда кўрик танловнинг шаҳар ва Республика босқичларида ғолиб бўлган тадбиркор ва ҳунармандлар баҳолашди.
Янги иш ўринлари ташкил қилишда фаоллик кўрсатган, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот хажмини оширган, корхонанинг иқтисодий кўрсаткичларини ўсиши, барча солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаган, шунингдек экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналар танлов асосида кўрик танловда қатнашиш имкониятига эга бўладилар.
Кўрик танловнинг бошқа иштирокчиларини рағбатлантириш мақсадида қўйидаги 5 та номинация бўйича тақдирланади;
- “Энг яхши тадбиркор аёл”
- “Энг яхши инновацион лойиҳа”
- “Энг яхши экспортчи”
- “Йилнинг энг яхши маҳсулоти”
- “Энг масълиятли ижтимоий шерик”
Танловда турли номинациялар бўйича ҳам энг яхши иштирокчилар номи эълон қилинди. Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber
25.10.2018
17:13