Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичи якунланди
Андижон вилоятида Ўзбекистон Президенти соврини учун “Ташаббус—2018” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этишди.
Танлов иштирокчиларининг фаолияти уларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳияти, иқтисодий ҳолати каби мезонлар бўйича ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланиб, муносиб номзодлар ғолиб, деб эълон қилинди. Шунингдек, қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
“Саноат сохасида энг яхши тадбиркор” йўналишида биринчи ўринни - Хўжаобод туманидаги “Нил гранит” маъсулияти чекланган жамияти;
“Хизмат кўрсатиш сохасида энг яхши тадбиркор” йўналишида биринчи ўринни - Шахрихон туманидаги “Шифо нур инвест” маъсулияти чекланган жамияти;
“Энг яхши ёш тадбиркор” йўналишида биринчи ўринни - Избоскан туманидаги якка тартибдаги тадбиркор “Тожиддинова Ойгул Фозилжон қизи”
“Энг яхши фермер” йўналишида биринчи ўринни -Қўрғонтепа туманидаги “Интер агро стар” фермер хўжалиги
“Энг яхши ҳунарманд” йўналишида биринчи ўринни Андижон шахридаги ҳунарманд - А. Жабборов эгалладилар.
"Ташаббус-2018" кўрик-танлови давомида кўргазма ярмаркалар ҳам ташкил этилди. Унда иштирокчилар ўзларининг маъсулотлари ва хизмат турлари билан иштирок этишди.
Бундан ташқари, кўрик-танловда 7 турдаги номинациялар ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича ҳам ғолиблар танлаб олинди.
Жумладан,
1. “Энг яхши махсулот” номинациясида Хўжаобод туманидаги тадбиркор “Рио текстил” МЧЖ;
2. “Энг яхши тадбиркор аёл” номинациясида Улуғнор туманидаги Якка тартибдаги тадбиркор “Холмирзаева Ирода” ;
3. “Энг яхши оилавий бизнес сохиби” номинациясида Пахтаобод туманидан “Комил Нури Сурури” масъулияти чекланган жамияти;
4. “Энг яхши ижтимоий шерик” номинациясида Бўз туманидан “Маленъкая принцесса” НТМ;
5. “Энг кўп ёшларга иш ўрни яратган тадбиркор” номинациясида Балиқчи туманидаги “Дори-дармон” масъулияти чекланган жамияти;
6. “Энг яхши инаватцион лойихаси” номинациясида Асака туманидаги Якка тартибдаги тадбиркор “Рахимова Нозимахон Шокиржон қизи” ;
7. “Энг яхши экспорт қилган тадбиркор” номинациясида Олтинкўл туманидан “Контекс Ташкент” масъулияти чекланган жамияти.
Мазкур "Ташаббус-2018" кўрик-танловига Қирғизистон Республикасидан ҳам 20 та тадбиркор ташриф буюришди.
Улар ҳам ўз навбатида ўзларининг миллий маҳсулотларини ҳамда анъаналарини намойиш этишди. "Ташаббус-2018" кўрик-танлови якуни бўйича диплом ва эсталик совғалари билан рағбатлантирилди.
Ушбу танлов низомда белгилан мезонлар асосида баҳоланди ва ғолиблар қимматбахо совғалар билан тақдирланди.
Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber
29.10.2018
16:35