ЎЗБЕКИСТОН САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ГЕРМАНИЯГА БИР ОЙ ДАВОМИДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН СТАЖИРОВКА УЧУН НОМЗОДЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
ЎЗБЕКИСТОН САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ГЕРМАНИЯГА БИР ОЙ ДАВОМИДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН СТАЖИРОВКА УЧУН НОМЗОДЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Стажировка йўналиши «Умумий иқтисодий кооперация».
Стажировка рус тилида олиб борилади (2016 йил, июнь).
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2016-йил 18 январдан 1 февралгача.
Танловда иштирок этиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:
- Иштирокчи анкетаси (1 нусхада);
- Иш жойидан маълумотнома;
- Паспорт нусхаси;
- ССПга аъзолик ҳақидаги шартнома нусхаси;
- Солиқ органларидан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома;
- Тижорат банкидан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома.
Германияда стажировка давомида барча ўқиш ва яшаш ҳаражатлари Германиянинг иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлиги томонидан қопланади.
Тошкентда бўлиб ўтадиган 6 кунлик (2016 йил, апрель) мажбурий курс бўйича ўқиш ҳаражатлари ва Германияга бориш-қайтиш авиа ҳаражатлари юбораётган корхона (ёки иштирокчининг ўзи) томонидан қопланади.
Танловда иштирок этишнинг асосий талаблари:
- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолиги;
- Номзоднинг охирги 2 йилдан кам бўлмаган, ўрта ёки юқори поғонада бошқарувчи сифатидаги иш тажрибаси;
- Номзоднинг ёши – 45 ёшдан юқори бўлмаган;
- Рус тилини мукаммал эгаллаган (инглиз тили – маъқул кўрилади).
Муҳим!
- Саралаш суҳбатида фақат Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган тадбиркорлар иштирок этиши мумкин;
- Рўйхатда кўрсатилган барча ҳужжатлар (анкеталар www.chamber.uz сайтидан юклаб олиниши мумкин) бир вақтнинг ўзида тўлиқ ва қогозга чиқарилган ҳолда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига қуйидаги манзил бўйича тақдим қилинади: Тошкент ш., А.Темур кўчаси, 4;
- Тўлдирилган анкеталар ва паспортни электрон кўринишда тақдим этиш талаб қилинади (sa.babakulov@chamber.uz).
Анкетани кўчириб олиш (заполняетстя программой Adobe Reader в формате PDF, 1 и 2 страницы заполняются Латинскими буквами)
Лойиҳа ҳақида маълумотни кўчириб олиш
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олиш мумкин:
(+998 71) 230-78-37 230-78-41; 233-22-09; 150-60-06, шунингдек: www.chamber.uz
21.01.2016
12:28