Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Иш ўринлари ярмаркаси” тадбири ўтказилади
2016 йилнинг 23 январь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Банк иши факультети ва магистратура бўлими битирувчилари учун ҳамда 2016 йил 30 январь куни Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети ва магистратура бўлими битирувчилари учун “Иш ўринлари ярмаркаси” тадбири ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 октябрдаги “Яқин истиқболда ҳудуддарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билаи боғлиқ ҳолда 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури лойиҳаси тўғрисида”ги 6-сонли мажлис баёнида келтирилгаи вазифалардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда замонавий меҳнат бозорини ривожлантириш, янги иш жойларини барпо этиш, ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш устувор вазифа сифатида қаралмокда.
Бандликка кўмаклашишнинг самарали усули сифатида иш ўринлари ярмаркалари ҳисобланади, иш уринлари ярмаркаларида битирувчи талабаларни таклиф этилаётган бўш иш ўринлари билан танишгириш, шунингдек. уларга меҳнат бозори. мутахассисларга эҳтиёжи мавжуд корхона ва ташкилотларда ишга жойлашиш имкониятлари мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилади.
22.01.2016
09:04