Онлайн платформа оркали тадбиркорлар хакида маълумот олиш мумкин.
Янги онлайн платформа ёрдамида бўлажак бизнес-ҳамкор (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор) тўғрисида маълумот олишингиз, ишончли эканлигини текширишингиз мумкин.
Ушбу платформа ёрдамида тадбиркорлик субъектлари ҳақида асосий маълумотларни очиқ, онлайн равишда олиш имкониятини яратиш кўзда тутилган эди.
Мазкур сервиснинг асосий вазифаларидан бири — фуқароларга келажакдаги ҳамкорлари билан алоқаларни ўрнатишда фирибгарликларни олдини олишдан иборат.
Потенциал бизнес шерик ҳақида иккита портал орқали онлайн маълумот олиш мумкин:
— fo.birdarcha.uz;
— мy.gov.uz.
Аввалги маълумотлар базасида маълумотларни шаффоф тарзда тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаган, бу эса инвесторларнинг юридик шахс туғрисида тўлиқ маълумот олиш имкониятини чеклаган эди.
Эндиликда мазкур тизим рўйхатдан ўтган санадан тортиб, бошқарувчи тўғрисида маълумот, агар юридик шахслар ҳақида гапирадиган бўлсак, муассислар ва уларнинг устав жамғармасидаги улушига тегишли мавжуд маълумотларни автоматик тарзда тақдим этади.
Сиздан фақатгина тегишли тадбиркорлик субъектини СТИР-рақамини киритиш талаб этилади.
Бу каби платформани яратиш — мамлакатимизнинг инвестиция муҳитини яхшилаш, бизнес фаоллигини оширишга қаратилган қадамларидан бири.
10.12.2018
14:41