Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 24 ноябрдаги Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ваколатли иқтисодий операторлар институтини жорий этиш кўзда тутилган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда 2018 йил 20 декабрь куни соат 11-00 да “Пойтахт” Бизнес марказида (5-қават) республикамизнинг ваколатли давлат органлари ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирокида ваколатли иқтисодий операторлар институтини жорий этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишга бағишланган семинар ўтказмоқда.
Мазкур семинарда иштирок этиш истагида бўлган экспорт ва импорт операцияларини олиб борувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини (корхона номи, иштирокчининг исми-шарифи, фаолият йўналиши, телефон рақами) Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасига 2018 йил 19 декабрь соат 17-00 га қадар тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот олиш учун Палатанинг маъсул ходими Жавлон Носировга 97 715-12-08 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзб ССП Матбуот хизмати
17.12.2018
18:11