Устувор вазифалар ижросига бағишланди
23.01.2016й.да 2015 йил якунлари ва 2016 йилда Тошкент шаҳар иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда Президентимиз Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги “Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.
Сессияда Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмоновнинг шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришининг энг муҳим устувор ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Тошкент шаҳрида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилга нисбатан 11,6 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 16,8 фоизга, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 16,9 фоизга, чакана савдо айланмаси 17,0 фоизга, хизматлар 16,7 фоизга, пудрат-қурилиш ишлари 9,9 фоизга ўсиши таъминланган.
2015 йилда 6881 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, уларнинг сони 45490 тага етди. Кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 57,0 фоизни, саноатдаги улуши 71,2 фоизни, хизматдаги улуши 52,8 фоизни, ҳудудий экспортдаги улуши 92,7 фоизни ва аҳоли бандлигида улуши эса 57,6 фоизни ташкил этди.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 162 та лойиҳа бўйича импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, прогноз 119,1 фоизга бажарилди. Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг белгиланган прогноз кўрсаткичлари 100,9 фоизга ижро этилди. Бандлик дастурига асосан ҳисобот даврида 93,5 мингта янги иш ўринлари яратилди, шундан 59,5 мингтаси кичик бизнес субъектларида яратилди.
Шу билан бирга ўтган йил якуни билан шаҳарда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирган 17 та йирик саноат ҳамда чакана савдо, хизматлар ва айниқса пулли хизматлар ҳажмларини камайтирган корхоналарда жорий йилда ижобий кўрсаткичларга эришиш чоралари белгиланди.
Маҳаллийлаштириш дастурида иштирок этиб, лекин белгиланган прогноз кўрсаткичларини тўлиқ бажармаган 26 та лойиҳа ташаббускорлари билан дастур кўрсаткичларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича тадбирлар белгиланди. Жорий йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 156 та лойиҳа бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари белгиланди. Бандлик дастурига асосан ҳисобот даврида 93,5 мингта янги иш ўринлари яратилди, шундан 59,5 мингтаси кичик бизнес субъектларида яратилди.
Ўтган йил якунига кўра маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирган 17 та йирик саноат ҳамда чакана савдо, хизматлар ва айниқса пулли хизматлар ҳажмларини камайтирган корхоналарда жорий йилда мавжуд муаммоларни ҳал этиб, ижобий кўрсаткичларга эришиш чоралари белгиланди.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида прогноз кўрсаткичларини тўлиқ бажармаган 26 та лойиҳа ташаббускорлари билан дастур кўрсаткичларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилган. Жорий йилда Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 156 та лойиҳа бўйича 1,3 трлн. сўмга тенг маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари белгиланди. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ҳажми 214 млрд. сўмга тенг 43 та лойиҳа қўшимча шакллантирилди.
Шунингдек, жорий йилда шаҳар экспорт салоҳиятини кенгайтириш, айниқса саноат маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Белгиланган прогноз кўрсаткичларига кўра, жорий йилда 1293 млн. долларга тенг товар ва хизматлар экспорти амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари 2016 йилда камида 8 мингта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил этиб, тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган тижорат банк кредитлари ҳажмини камида 1,3 мартага ошириш бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда.
2016 йилда кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини 62,0 фоизга, саноатдаги улушини 72,0 фоизга, хизматлардаги улушини 58,0 фоизга етказиш чоралари кўрилди. Бандлик дастурига асосан ҳисобот даврида
93,5 мингта янги иш ўринлари яратилди, шундан 59,5 мингтаси кичик бизнес субъектлари томонидан яратилди.
Касб-ҳунар таълими муассасаларини 2015 йилда битирган
23,4 минг нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурига асосан шаҳарда 95828 та янги иш ўринларини ташкил этиш белгиланган.
Жорий йилда истиқболли инвестиция лойиҳаларини шакллантириб бориш, айниқса саноатни жадал ривожлантириш ва кўплаб янги иш ўринлари ташкил этишга йўналтирилган лойиҳаларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилади.
Жумладан, Тошкент шаҳрининг саноат салоҳиятини ривожлантириш, ялпи ҳудудий маҳсулотда кичик бизнес субъектлари улушини ошириш ва, энг муҳими, бандлик масаларини ҳал этишда кичик саноат зоналари – Технопарклар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда Юнусобод туманидаги “Ўзбекқишлоқмаш”, Сергели туманидаги “Электромаш” ва “Файз”, Яккасарой туманидаги “Тошкент тўқимачилик комбинати” корхоналари негизида ташкил этилган саноат зоналарида 377 дан ортиқ кичик бизнес субъектларига ишлаб чиқариш майдонлари узоқ муддатга ижрага берилган бўлиб, уларда 7950 та иш ўринлари ташкил этилган.
2016 йилга белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида Тошкент шаҳрида 2016 йилда ички ялпи ҳудудий маҳсулот 10,5 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 13,0 фоиз, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 12,0 фоиз, чакана савдо айланмаси 14,0 фоиз, хизматлар 16,5 фоиз, қурилиш ишлари эса 9,4 фоизга ўсиши таъминланади.
Шунингдек, сессияда ҳисоботда қайд этиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўнинчи сессияси ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев иштирок этди.
Манба: http://www.tashkent.uz/
28.01.2016
10:21