Тадбиркорлик субъектлари диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан келиб тушган мурожаатга кўра, жорий йилнинг 23-25 февраль кунлари Бирлашган Фужайра Амирлигида Тоғ-кон саноати соҳасига бағишланган 4-Фужайра Форуми ва кўргазмаси бўлиб ўтиши хабар қилинмокда, Форум ва кўргазмада иштирок этиш ҳаражатлари иштирокчилар томонидан қопланиши маълум қилинган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мазкур форумда қатнашиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини жорий йилнинг 10 февралига қадар Палатага (e.minovarov@chamber.uz) электрон кўринишда тақдим этишларини сўраймиз.
03.02.2016
12:28