«Коллеж битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш» мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди
«Коллеж битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш» мавзусида ўтказилган амалий семинар ҳақида
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикасы Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги «Касб ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги 52-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нукус ҳуқуқшунослик коллежида «Коллеж битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш» мавзусида 2016 йил 3 февраль куни амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси Б.Жақсымов, Нукус шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бўлим мудири А.Туремуратов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси мутахассиси Л.Қаллыханова, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлим мудири А.Абдикаримов, Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмлари бирлашмалари Кенгаши бўлим мудири К.Мирзабаев, «Микрокредитбанк», «Халқ банк», «Ипотека банк», «Агробанк» акциодорлик тижорат банклари мутахассислари, Нукус ҳуқуқшунослик коллежи ўқитувчилари, ўқувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад коллеж битирувчи ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланишлари учун давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар, берилаётган солиқ имтиёзлари ва преференциялари ҳақида кенг тушунча бериш; бизнесни режалаштириш, бизнес режа тайёрлаш услублари, тижорат банклари томонидан жорий йилда коллеж битирувчилар учун ажратиладиган кредит маблағлари ва фоиз ставкалари ҳақида атрофлича маълумот беришдан иборат.
Тадбир давомида коллеж битириш остонасида турган битирувчиларга Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг мутахассиси Лола Қаллыханова Палатанинг мақсад ва вазифалари, бизнесни режалаштириш, бизнес режа тузиш тартиблари ва қойидалари мавзусида презентация қилди. Унда бизнес режа фақатгина банкдан кредит олиш учун эмас, балки, энг аввало, тадбиркорлик билан шуғилланиш истагида бўлган тадбиркорнинг ўзи учун кераклиги, бизнес режа асосида тадбиркорлик фаолиятининг босқичма-босқич амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, тадбирга таклиф этилган вазирлик ва идораларнинг етакчи мутахассисларидан давлатимиз томонидан ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланишлари учун қабул қилинган қонунлар, қарорлар, фармонлар, коллеж битирган ўқувчига бир йил давомида тадбиркорлик субъекти сифатида рўйҳатдан ўтган тақдирда қатъий белгиланган давлат солиғини тўлашдан олти ой муддатга озод этилиши, шунингдек, кредит турлари, тижорат банклари томонидан кредит олганда тўланадиган кредит фоиз ставкалари, кредит олиш шартлари ва имтиёзлари ҳақида, келгусида коллеж битиргач жойлашадиган иш ўринларида ўларга ўзининг ҳуқуқий ёрдамини кўрсатадиган касаба уюшмаларининг мақсад ва вазифалари тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.
Ўқув-семинар сўнгида коллеж битирувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тадбир мутахассислари томонидан жавоблар олишди.
05.02.2016
06:42