• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Марказий Кенгаши навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш  якунлари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган мажлисида Президентимиз томонидан белгилаб берилган “Бош мақсадимиз — мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” номли маърузада белгиланган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 9 февраль куни “Poytaht” бизнес-марказида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Марказий Кенгаши навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    Маълумки, давлатимиз раҳбарининг йил якунларига бағишланган ушбу нутқида 2015 йилда иқтисодиётимизни барқарор суръатлар билан ривожланиши ва аҳоли турмуш даражасини изчил юксалиши, макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодиётнинг мутаносиблиги таъминланганлиги бўйича бир қатор ижобий ишлар қилинганлиги алоҳида таъкидланди.

    Жумладан, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар натижасида Жаҳон банки «Бизнес юритиш» рейтингида Ўзбекистон фақат бир йилнинг ўзида 16 поғонага кўтарилиб, 87-ўринни эгаллагани эътиборга молик.

    Қайд этиш лозимки, 2015 йилда Савдо-саноат палатаси томонидан, мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар ва ўз олдига қўйган мақсадларни амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар қилинди. Хусусан:

    • тадбиркорликка кенг эркинлик бериш ва уларнинг хуқуқий ҳимоясини таъминлаш;
    • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини ошириш;
    • ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш;
    • экспортга кўмаклашиш, инвестиция жалб этиш ҳамда саноат корхоналарини модернизация қилиш каби асосий вазифалар устида фаолият олиб борилди.

    2015 йил якунига кўра, ССПнинг 28 106 та амалдаги аъзолари мавжуд бўлиб, улардан: 13 927 нафари якка тартибдаги тадбиркор, 10 045 таси микрофирмалар, 2 955 таси кичик корхоналар, 987 таси йирик корхоналар ва 192 таси уюшган аъзолардир.

              

    Бугунги кунда ССП ҳудудий бошқармалари қошидаги туман, шаҳарларида 135 та Ахборот маслаҳат маркази (АММ), 5 та филиал, 12 та унитар корхона ва 5 та ўқув марказлари фаолият юритмоқда. Республика туман (шаҳар)ларидаги 60 АММ замонавий жиҳозлар, техника ва алоқа воситалари (VPN, телефония, электрон ҳужжат алмашиш, «Norma» маълумотлар базаси, «CISCO») билан жиҳозланган.

    АММ томонидан ҳисобот йилида 38 834 та хизмат, жумладан: таъсис ҳужжатларини тайёрлаш бўйича 7 207 та, бухгалтер ҳисобини юритиш бўйича 1 446 та, бизнес режаларни тайёрлаш бўйича 2 642 та, юридик кўмак бўйича 1 352 та, 14 745 та консалтинг ва информацион, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини суғурта қилишга оид 8 617 та хизмат кўрсатилган.

    Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатларини судларда ифода этиш бўйича ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда.

    Жумладан, Палата Ижроия қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан 2015 йил давомида судларга умумий миқдори жами 39 059 та даъво аризалари киритилди.

    Палатанинг 14 та ҳудудий бошқармалари ҳузурида ҳакамлик судлари фаолият кўрсатиб, улар томонидан ҳисобот даврида жами 1 142 та даъво аризалар кўрилган. Шундан, 1 136 таси (96,1%) қаноатлантирилган, 6 та даъво ариза кўриш жараёнида.

    Шунингдек, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида, ўтган йил давомида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши томонидан тасдиқланган режа-жадвалга кўра 4 514 та хўжалик субъектлари текширилган бўлса, Палата томонидан жами 2 327 та (52%) текширувларда қатнашиб, мониторинг ўтказишга эришилди. Уларнинг 2 305 таси (99%и) режали ва 22 таси (1%и) режадан ташқари текширишлардир.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган тадбирлари Дастури”нинг 7-бандига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман(шаҳар) ҳокимликлари томонидан ҳафтанинг ҳар жума кунлари “Тадбиркорлар куни” ташкил этилиши лозимлиги белгиланган. 2015 йил давомида ташкил этилган мазкур тадбирларда 108 151 та тадбиркорлар иштирок этишди, улардан келиб тушган жами мурожаатлар сони 17 179 та, жойида ҳал этилганлар сони 16 955 та (ёки 98,7%) ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинганлари сони 224 та (ёки 1,4%) ташкил этади.

              

    Маҳаллий тадбиркорларга ишончли ҳамкорлар излаш ва улар билан тўғридан-тўғри хамкорлик алоқаларни ўрнатиш, қўшма корхоналар ташкил қилишда хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида, 2015 йилда Савдо-саноат палатаси томонидан хорижий ишбилармон доиралар иштирокида 24 та бизнес-форум ва кооперацион биржалар ташкил этилди.

    Ушбу ташрифлар мобайнида Савдо-саноат палатаси кўмагида хорижий капитал иштирокида 72 та қўшма корхоналар ташкил қилинди. Улардан 14 таси қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи, 10 таси текстиль маҳсулотлари, 4 таси озиқ-овқат, 4 таси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарувчи ҳамда 40 таси бошқа йўналишлардаги корхоналардир.

    Шунингдек, 169 та корхонага умумий қиймати 50,071 млн. АҚШ долларидаги мини-технология ва ускуналар излаш ҳамда харид қилишда кўмак кўрсатилди. Улардан 25 таси текстиль, 50 таси қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи, 37 таси озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи, 9 таси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи, 4 таси гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишловчи, 3 таси пластамасса маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳамда 50 таси бошқа турдаги асбоб-ускуналардир.

    2015 йилда Палата томонидан республикамизда 162 та турли кўргазма ва ярмаркаларни ташкил этишга кўмаклашилди, бу тадбирларда 8 386 га яқин маҳаллий ҳамда хорижий компания ҳамда фирмалар иштирок этди. Мазкур кўргазма тадбирларига мингдан ортиқ меҳмонлар ташриф буюрдилар. Кўргазма ва ярмаркалардаги иштирок якуни кўра 1 053 та битим/шартномалар имзоланди.

    Шунингдек, ўтган йили хорижий давлатларда ўтказилган 49 та кўргазма ва ярмаркаларда 183 нафар республикамиз тадбиркорларининг иштирок этишига кўмаклашилди. Айниқса, Германия, Италия, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Эрон, Туркия каби давлатларда ўтказилган кўргазмаларга маҳаллий тадбиркорларимизнинг қизиқишлари катта бўлди. Кўргазмалар мобайнида 58 та битим имзоланди.

    Ўтказилган тадбирлар якунига кўра, 2015 йилда 143 та давлат корхоналарига умумий қиймати 89,43 млн. АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотларнинг экспортида кўмак кўрсатилган.

    2015 йилда Палата томонидан Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналар базасини яратиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, 44 мингга яқин саноат корхоналари базаси тузилиб, улар ҳудудлар, туман(шаҳар)лар кесимида жойларга юборилиши таъминланди. Бугунги кунда, вилоят бошқарма ходимлари томонидан ушбу саноат корхоналарига чиқилиб, уларга ишлаб чиқарилаётган товарларни экспортга йўналтириш, корхонага инвестицияларни жалб этиб, замонавий технологияларни олиб келиш билан боғлиқ масалаларга кўмак кўрсатилмоқда.

    Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай имкониятлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларига малакали ва сифатли хизматлар кўрсатиш мақсадида ушбу масалалар бўйича Савдо-саноат палатаси Ижро этувчи қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмалари ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мақсадида 2015 йилда жами 95 нафар Палата ходимлари қайта ўқитилиб, малакаси оширилди. Шундан 39 нафари эса хорижда (Япония, Германия, Хитой, Жанубий Корея, Қозоғистон, Швейцария, Греция, Франция, Польша, Италия, Латвия, Венгрия) бўлган.

    Техник ҳамкорлик дастури доирасида 120 та тадбиркор хорижий давлатларда таҳсил олиб келишди (Германия, Малайзия, Хитой, Исроил, Корея, Италия ва бошқа). Шу жумладан, “ГИЦ” (Германия) дастури доирасида 29 та тадбиркор Германияда бир ойлик курсларда ўқиб келди.

    2015 йил давомида ССП ходимлари ва аъзо тадбиркорлари юртимизда тадбиркорликни ривожланиши масалалари муҳокамаси, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг кейинги ривожи учун қўшимча имтиёз ва имкониятларни тақдим этишга оид бўлган Республикамиз раҳбариятининг Фармон ва Қарорларини кенг оммага тушунтириш ва тарғиб қилишга бағишланган 830 дан ортиқ мавзуга оид телекўрсатувлар ва 655 та радио эшиттиришларда чиқишлар қилдилар.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги 4725-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Тадбиркор ўз ҳуқуқингни бил!” номли видеоролик, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги 2412-сонли Қарори моҳиятини кенг оммага тарғиб қилишга қаратилган қатор давра суҳбатлари ва “Ягона дарча – имкониятлар маркази” номли видеоролик тайёрланди.

    Ҳисобот даврида ССП Марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга оид интервьюлар ҳамда ўтказилган тадбирлар бўйича 900 нафар мақола ва ахборот материаллари чоп этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сонли“Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорларга ахборот, молия ва интерактив дастурлар ишлаб чиқилди ҳамда амалда тадбиқ этилди, улар билан www.chamber.uz сайти орқали танишиш мумкин. Палата расмий сайтида ҳисобот даврида Ўзбекистон ва жаҳондаги тадбиркорлик муҳити янгиликларини акс эттирувчи 800 дан ортиқ информацион материаллар жойлаштирилди.

    Мажлис якунида 2016 йил учун мўлжалланган усутвор йўналишлар белгиланиб, тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш истагини билдирган фуқаролар учун ўқитиш ишларини ташкил этиш, давлат хизматларини кўрсатиш “Ягона дарча” марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш, электрон рўйхатга олиш ҳамда электрон тижоратни ривожлантириш, саноат корхоналарининг салоҳиятини кучайтириш ва экспортни ривожлантириш, шунингдек, экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган корхоналар сонини ошириш борасида кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда 2016 йилда амалга ошириладиган ишлар режасига киритилди, хусусан:

    • “Бизнесни юритиш” тамойили асосида мамлакатимизда яратилган ишбилармонлик муҳитини мазмунан ва шакллан янада бойитиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни янада такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар тайёрлаш, “Doing business 2016” рейтингида Ўзбекистоннинг юқори ўринларни эгаллашида Палатанинг муносиб ҳиссасини қўшиш;
    • Савдо-саноат палатаси билан тадбиркорлар, айниқса унинг аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни юқори савияга чиқариш орқали аъзолар сонининг йиллик ўсиш даражасини ўртача 12,5%га етказиш, яъни аъзолар сонини 30 мингдан ошириш, уларга кўрсатилаётган хизматларнинг янги турларини жорий қилиш ва кўламини ошириш;
    • Республикада мавжуд экспорт корхоналарда сўровномалар ўтказилиб, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотлар экспорти географиясини кенгайтириш;
    • Йирик ва кичик корхоналар орасида кооперацияни кучайтириш;
    • Тегишли давлат органлари томонидан ўтказиладиган режали ва режадан ташқари текширувларни 80% қамраб олиш;
    • Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмининг янги тизимини ишлаб чиқиш ва амалда қўлланишини мутасадди вазирлик ва идоралар билан мониторинг қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаб бориш;
    • Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини жорий этилган замонавий давлат харид тизими имкониятларидан кенг фойдаланишга ундовчи тадбирлар ишлаб чиқиш, электрон тижоратни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш;
    • Тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича корхона ва ташкилотларда Халқаро ISO стандартлари ҳамда Кайдзен тизимини амалиётга жорий этишни кучайтириш;
    • Савдо-саноат палатаси томонидан республика шаҳарлари ва узоқ туманларидаги тадбиркорлар учун юридик хизматлар кўрсатиш аутсорсинингини ташкил этиш;
    • Юридик ва жисмоний шахсларига “UPAY” тизими орқали хизмат кўрсатиш жараёнини такомилиштириш ва хизматлар турини кўпайтириш;
    • Юридик ва жисмоний шахсларига “Мобилькоммунал инспектор” тизими орқали хизмат кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш ва хизматлар турини кўпайтириш;
    • Тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган Business Info мобил ва веб дастурини такомиллаштириш;
    • Кичик бизнес субъектлари фаолиятида замонавий бошқарув услубларини, шу жумладан, сифатни бошқариш тизимларини кенг жорий этишга кўмаклашиш;
    • Кичик ва йирик корхоналар ўртасида саноат кооперациясини янада кенгайтириш. Халқаро Саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сонини ошириш;
    • Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш, айниқса улар томонидан қишлоқ жойларида истиқболли инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашишдир;
    • Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш.

    Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

    10.02.2016

    06:08

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06