Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Энг яхши корпоратив юридик хизмат” республика танлови ўтказилишини эълон қилади!
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Энг яхши корпоратив юридик хизмат” республика танловини ўтказиш режалаштирилган.
Танловда ташкилий-ҳуқуқий шаклдан қатъи назар барча тижорат ташкилотларининг юридик хизматлари иштирок этишлари мумкин.
Танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилиш 2019 йилнинг 15 январидан 15 февраль кунига қадар давом этади.
Ҳужжатлар 2019 йил 20 февралдан 30 мартгача кўриб чиқилади.
Танловни ўтказишда якунланган йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисобга олинади. Бунда иштирокчилар тегишли анкетада кўрсатиб ўтилган 10 та йўналиш бўйича қилинган ишларни yurist@adliya.uz почтасига юборадилар.
Энг юқори юридик балл тўплаган 7 та юридик хизмат танловнинг кейинги босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Шунга кўра, навбатдаги босқичда юридик хизмат раҳбарлари ҳакамлар ҳайъати томонидан суҳбатдан ўтказилиб, энг яхши 3 та юридик хизмат аниқланади.
Танлов ғолиблари белгиланган намунадаги сертификат, пул маблағлари ва эсдалик совға билан тақдирланадилар.
Танлов ғолибларини тақдирлаш “Tashkent Law Spring” халқаро юридик форуми давомида амалга оширилади.
Ўтказиладиган танловда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига аъзо бўлган тадбиркорлик субъектлари юридик хизматларининг фаол иштирок мумкин.
Ўз ССП Ахборорт хизмати
18.01.2019
11:35