Нукус шаҳрида «Бизнес режа ва техник-иқтисодий асослар тузиш (ТЭО)» мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатасининг асосий мақсадлари тадбиркорликни ривожлантириш учун кулай шароитлар яратиш, ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, Палата аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорларнинг хорижий ҳамкорлар билан алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашишдан иборат. Мана шу мақсадда Палата томонидан ҳар йили тадбиркорлар учун қатор самарали ишлар амалга оширилмокда.
Европа иттифоқи томонидан молиялаштириладиган ва тадбиркорларнинг салоҳиятини орттиришга қаратилган МТР (Managment Training Programme - Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури) лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2016-йил 9- 10-11-февраль кунлари корхоналарнинг )ўрта ва юқори мутахассисликдаги раҳбарлари ва якка тадбиркорлар учун «Бизнес режа ва техник-иқтисодий асослар тузиш (ТЭО)» мавзусида семинар тренинглар ўтказилди
Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад кичик бизнес субъектларидаги бошқарув кадрларининг тажрибасини орттириш, тадбиркорларга бизнес режа ва техник-иқтисодий асослар тузишни ўргатиш ҳисобланади.
Семинар тренингни «Бизнес режа ишлаб чиқиш учун услубий таклифлар» («Методические рекомендации по составлению бизнес плана») қўлланмасининг муаллифи Елена Киселева олиб борди. Шунингдек, тадбирда МТР лойиҳасининг эксперти Яннис Зервас, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мутахассислари, корхоналарнинг ўрта ва юқори поғона раҳбарлари ва якка тадбиркорлар иштирок этишди.
2016 йил 9 февралида Нукус шаҳри «Jipek joli» меҳмонхонасининг коференц залида ушбу семинар тренингни биринчи куни уз ишини бошлади.
Семинар тренингнинг биринчи кунида бизнес режа тузишнинг мақсадлари, янги бизнес лойиҳасини режалаштириш схемаси, маркетинг режасининг аспектлари, маркетинг режаси буйича кейс ечим, ишлаб чиқариш режаси аспектлари ҳақида, иккинчи кунида ишлаб чиқариш режаси бўйича кейс ечими ва унинг мазмуни, Оргтузилмаси, фаолият бошламасдан олдинги Гант схемаси, бошқариш чиқимлари бўйича семинар иштирокчиларига маълумотлар берилди. Семинар тренинг давомида ўрганилган маълумотларни яна ҳам яхшироқ ўзлаштириш учун ҳар хил интерактив ўйинлар ўтказилди. Унда иштирокчилар гуруҳларга ажратилиб, ҳар бир жамоага ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича мавзулар берилди ва уларнинг ушбу фаолият турларидаги бизнес режа ва молия ечимлари бўйича ҳисоботлари тингланди. Тадбир бахс мунозара ва ўзаро фикр мулоҳазаларга бой бўлиб, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича тренинг тренери ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мутахассисларидан жавоблар олишди.
Тадбир якунида семинар тренинг ташкилотчилари томонидан иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
15.02.2016
04:35