• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Тошкент халқаро арбитраж марказининг асосий вазифалари нималардан иборат?

    Ўзбекистон ҳудудида халқаро арбитражлар фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий базанинг мавжуд эмаслиги низоларни хорижий арбитрларни жалб этиб, халқаро ҳуқуқни қўллаган ҳолда кўриб чиқиш имкониятларини чекламоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда халқаро арбитраж қарорларини ижро этишнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари шакллантирилмаган ва бу хорижий инвесторларнинг мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимига бўлган ишончига салбий таъсир кўрсатмоқда, оқибатда бу республиканинг инвестициявий жозибадорлигини пасайишига олиб келмоқда. Маҳаллий арбитрлар ва халқаро арбитраж соҳасидаги бошқа мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолияти йўлга қўйилмаган. Шу муносабат билан Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

    Ҳужжатга кўра, нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази ташкил этилди.

    Ушбу Марказ фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

    – Турли давлатларда жойлашган тижорат ташкилотлари, шу жумладан, хорижий инвесторлар ўртасида юзага келадиган шартномавий ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни, хусусан, инвестициялар, интеллектуал мулк ва блокчейн технологиялари билан боғлиқ низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этиш;

    – Низоларни халқаро арбитраж орқали хал этиш ва унинг бошқа муқобил усуллари ёрдамида ҳал этиш механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

    – Етакчи хорижий арбитражлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, халқаро арбитраж орқали низоларни ҳал этиш соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, Марказда низоларни ҳал этишга хорижий арбитрларни жалб қилиш;

    – Халқаро арбитраж, шу жумладан, инвестициялар билан боғлиқ низоларни суддан ташқари ҳал этиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, ушбу йўналишда тадқиқотлар ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

    – Маҳаллий ва хорижий хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан, хорижий инвесторларга инвестиция билан боғлиқ, шу жумладан, томонлардан бири давлат бўлган низоларнинг вужудга келишининг олдини олиш соҳасида консультация хизматларини кўрсатиш жорий этилади.

    Марказга арбитр сифатида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган мутахассислар билан бир қаторда хорижий давлатлар фуқароси бўлган малакали арбитрлар ҳам жалб этилади.

    Марказ арбитрларининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳакамлик судлари қарорларини ижро этиш учун қонун ҳужжатларида, шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро шартномаларида кўзда тутилган тартибда ижро этилади.

    Марказда ёзишмалар ва иш юритиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

    Судлар ўз ваколатлари доирасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда арбитраж ишлари кўрилишида далиллар олиш, тўплаш, Марказ арбитрлари қарорларининг ижросини таъминлаш бўйича чоралар кўриш борасида Марказга кўмаклашади.

    Марказнинг Ўзбекистон норезиденти бўлган арбитрлари арбитр функцияларини бажаргани учун гонорар сифатида олинган маблағлар қисми учун жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқдан озод этилади.

    Хорижий давлатлар фуқароларини Марказ арбитрлари ва экспертлар сифатида жалб этиш учун мамлакатимиз ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома олиш талаб этилмайди.

    Низони халқаро арбитраж орқали кўриб чиқиш учун аризаларни қабул қилиш, шунингдек, эшитувлар ва бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказиш онлайн тартибда, арбитрлар ва томонларнинг иштирокисиз амалга оширилиши мумкин.

    Марказда низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этишда иштирок этаётган томонларнинг вакилларида адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия талаб этилмайди.

    Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда низоларни медиация тамойилини ўтказиш орқали ҳал этиш ва низоларни ҳал этишнинг бошқа муқобил усулларини қўллаш ҳуқуқига эга.

    Юридик шахсларнинг Марказда низони кўриб чиқиш билан боғлиқ арбитраж харажатларини тўлашга йўналтириладиган маблағлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

    Марказ қошида арбитраж соҳасидаги етакчи халқаро ва маҳаллий мутахассислардан, шунингдек, жаҳоннинг эътироф этилган арбитраж марказлари арбитрларидан иборат Кузатув кенгаши ташкил этилади.

    uzreport.news

     

    24.01.2019

    11:18

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06