Қоракалпоғистон Республикасида «Коллеж битирувчиларини тадбиркорликка йўналтириш» мавзусида ўкув-семинари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги «Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 52 сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошкармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмлари бирлашмалари Кенгаши ўртасида 2014-2016 йиллар учун қабул қилинган меҳнат, ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича имзоланган Ҳудудий Битимда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Қораақалпоғистон Республикаси Ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмлари бирлашмалари Кенгаши билан биргаликда 2015-2016 ўқув йилида коллежларни битирадиган битирувчилар учун жойларда ўкув-семинарларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилди.
Бу ўқув семинарларини ўтказишдан кўзланган мақсад битирувчиларининг ўқишни битиргач, ишга жойлашишида ўзларининг меҳнатга боғлиқ ҳуқуқий билимларини орттириш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга тадбирорлик соҳасида давлатимиз томонидан яратилиб берилаётган имтиёзлар, тижорат банклари томонидан битирувчиларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун жорий йилда ажратилган кредит маблағлари ҳақида, бизнесни режалаштириш ва бизнес режани ишлаб чиқиш бўйича маълумотлар беришдан иборат.
График бўйича жорий йилнинг 9 февралида Қоракалпоғистон Республикаси Амударё туманининг Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ва Беруний туманининг Беруний педагогика коллежида, 16 февралида Қораўзак туманининг Қораўзак иқтисодиёт ва турмуш хизматини кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ва Тахтакўпир тумани Тахтакўпир қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларида тадбир ташкилотчилари билан биргаликда коллеж директорлари ва битирувчилар иштирокида ўкув-семинар ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиқ ўринбосари А.Примбетов ва Палатанинг туман АММ бошлиқлари, тижорат банклари, Касаба уюшмлари бирлашмалари Кенгашининг туман бўлимлари бошлиқлари, жами 600дан зиёд коллеж битирувчилари иштирок этишди.
Тадбирда таъкидланишича Тижорат банклари томонидан молиялаштириш манбалари ҳисобидан коллеж битирувчиларига ажратилган кредит маблағлари ўтган йилда 9 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу 11 млрд сўмдан ортиқни ташкил этади. Ушбу прогноз бўйича Амударё туманига 789 млн. сўм, Беруний туманига 810 млн. сўм, Қораўзак туманига 369 млн. сўм, Тахтакўпир туманига 829 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилган. Бундан хулоса қилиш мумкин, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, тадбиркор бўламан деган ҳар бир коллеж битирувчиси давлатимиз томонидан улар учун яратилиб берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб, ўз бизнесини бошлаш имконига эга. Шунингдек, коллеж битирган ўқувчи агар ўқишни битиргач, бир йил давомида тадбиркорлик субъекти сифатида руйхатдан ўтадиган бўлса, қатъий белгиланган давлат солиғини тўлашдан олти ой муддатга озод этилиши, бу ўз навбатида энди бозорга қадам қўйган коллеж битирувчиси учун яратилган яна бир имконият ҳисобланиши таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, тадбирда коллеж битирувчи ёшларининг эртанги куни ўз иш жойларига жойлашганидан сўнг ҳар бир корхона ва ташкилотда уларга ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам берадиган касаба уюшмалари ҳақида, меҳнат шартномаси тузилганида жамоатчилик шартномасида белгилаб берилган коллеж битирувчиларининг ҳуқуқлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Тадбиркорларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг маҳаллий ва чет эл бозорларида сотилишига кўмаклашиш, малакасини ошириш, чет эллик ҳамкорлар билан алоқаларини ўрнатишда амалий ёрдам бериб келаётган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Ўкув-семинар сўнгида коллеж битирувчи ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларига тадбир мутахассислари томонидан жавоблар олишди.
19.02.2016
07:42