Афғонистон бозорига миллий маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятлари тўғрисида.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи давлатлари томонидан Афғонистон Ислом Республикасида амалга оширилаётган турли лойиҳалар, грантлар, ҳайрия ёрдамлари доирасида зарур бўладиган маҳсулотлар бўйича Ўзбекистон Республикасидан етказиб бериш мумкин бўлган маҳсулотлар юзасидан таклифлар тайёрланмоқда.
Бунда Афғонистонга озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари, текстиль, электротехника, чарм-пойабзал, кимё, металлни қайта ишлаш, резина маҳсулотлари ва пластмасса саноатидаги турли халқ истеъмол товарлари, ноозиқ-овқат ва саноат маҳсулотларини етказиб бериш имконияти мавжуддир.
Шу муносабат билан Афғонистонга ўз маҳсулотларини экспорт қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларни экспорт қилиш юзасидан тижорат таклифларини 2019 йил 5 февралга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасининг g.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Тижорат таклифини тайёрлаш учун инглиз ва рус тилидаги шаклларини қуйидагилар бўйича юклаб олиш мумкин.
Таклифларни Инглиз ва Рус тилида юклаб олиш
Ўз ССП Ахборот хизмати
29.01.2019
17:57