Тадбиркор Палата хизматларидан миннатдор!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палатанинг аъзоси тадбиркорлик субъекти "Nukus Evro Stroy" ва "Nukus Exclusive" масъулияти чекланган жамиятлари кенгашининг таъсисчиси номидан ташаккурнома келиб тушди.
Унда тадбиркор Палатанинг кўплаб хизматларидан фойдаланиб келаётгани, хусусан ўтган йили Хитой Халқ Республикасининг Гуанчжоу шаҳридаги "Canton Fair - 2015" кўргазмасида иштирок этиб, у ердан корхонага зарур бўлган ускуналарни шартнома асосида сотиб олиб, иш кўламини оширишга эришгани айтилган.
Бундан ташқари, Палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси мутахассисларининг Палата хизматларини кўрсатиш борасидаги ёрдамлари алоҳида қайд этилган.
Ташаккурноманинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин
19.02.2016
08:02