Палата аъзосининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси «Халқ суғурта» МЧЖ суғурта компанияси мурожаат қилиб, 10 925 505 сўмлик қарздоликни регресс тартибида ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан, Палата томонидан «Халқ суғурта» МЧЖ суғурта компанияси манфаатида қарздорга нисбатан судга даъво ариза киритилган.
Ушбу даъво аризаси юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро суди томонидан 07.01.2019 йилда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, «Халқ суғурта» МЧЖ суғурта компаниясининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ўз ССП Ахборот хизмати
01.02.2019
17:58