"Ташаббус-2016"
Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида "Ташаббус-2016" кўрик-танловини ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 152-Ф-сонли Фармойиши тасдиқланди. Унга кўра, кўрик-танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:
- Туман (шаҳар) босқичлари ─ 2016 йил 29 февралдан 6 мартга қадар;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари ─ 2016 йил 9 мартдан 17 мартга қадар;
- Республика босқичи ─ 2016 йил 24-25 март кунлари кўрик-танловнинг очилиш маросими ва кўргазмаси, 2016 йил 6 апрель куни кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши белгиланди.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ─ фаровонлик калити!
Кўрик-танловда иштирок этинг ва Ўзбекистон Республикаси Президенти совринига эга бўлиш учун беллашинг!
"Ташаббус-2016" кўрик-танловига оид барча маълумотларни www.chamber.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Иштирок этиш шартлари бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари ва танлов ишчи штаби (+99871 150-60-09, +99871 239-19-56) га қўнғироқ қилинг.
26.02.2016
08:06