Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари учун ўқув-семинари ўтказилди
Ўзбекистан Савдо-саноат палатасининг 2016 йил 11-12 февраль кунлари Марказий Кенгаши томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда АММ/БМ директорлари учун ўтказилган семинар-тренингдан келиб чиқадиган вазифаларни вилоят ҳудудидаги барча АММ/БМлар директорлари ва "Андижон вилояти Бизнес маркази"’ унитар корхонаси мутахассисларига етказиш мақсадида 2016 йил 20 февраль куни ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув машғулотида АММ/БМлар фаолиятиии ташкил этиш, иш юритиш, ҳужжатлар номенклатурасини шакллантириш ва ўрнатилган тартибда ахборот тайёрлаш, жисмоний ва юридик шахсларнииг мурожаатлари билаи ишлаш, мурожаатлар мониторинг жадвали ҳамда мурожаатлар умумий базасини шакллантириш тартиблари, саноат корхоналари базаси билан ишлаш, сўровнома тўлдириш ва тадбиркорлар муаммоларини оператив тарзда ҳал этиш, “Тадбиркорлар куни” тадбирларини ташкил этиш, АММ/БМ лар директорларини ОАВларига интервью бериш маҳорати бўйича қилиниши лозим ишлар тушунтирилди.
29.02.2016
16:01