“Ёшлар ижод саройи”да “Ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаси” бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан тасдиқланган “2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилнинг 3-4 мартида “Ёшлар ижод саройи”да “Ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаси” бўлиб ўтди.
Меҳнат ярмаркаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, шаҳар ҳокимлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Тошкент шаҳар ИИББ, “Маҳалла” Хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлими ва “Камолот” ЁИҲ ҳамкорлигида ўтказилди.
Ярмарканинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Меҳнат вазири А. Абдухакимов, 2 кун давом этадиган мазкур ярмаркада Тошкент шаҳрининг мувоффақиятли фаолият юритаётган 350 дан ортиқ корхона ва ташкилотлари ўзларининг 5000 га яқин бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этиши хақида айтиб ўтди. Таклиф этиладиган иш ўринларининг аксарият қисмида ойлик иш ҳақи 700 минг сўмдан ортиқ бўлиб, айрим мутахассисликлар бўйича 1,3-1,5 млн. сўмни ташкил этади.
Шунингдек, шаҳримиздаги тижорат банкларининг 60 дан зиёд филиаллари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун тайёрланган содда ва қулай бизнес режалари ҳамда имтиёзли кредит пакетлари билан қатнашади.
Энг эътиборлиси шундаки, тижорат банклари томонидан бизнес йўналишида, айниқса коллежни биттирганига 3 йилдан ошмаган ёшларга 1,5 йил муддатга 6,5 млн.сўмгача бўлган миқдорда бериладиган ва гаров талаб этилмайдиган 3 фоизли микрокредитлар албатта кўпчиликнинг қизиқишига сазовор бўлади. Шу билан бирга,
3 йил муддатга 26 млн.сўмгача йиллик 9 фоизли кредитларни олиш имкониятларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Анжуманда қатнашаётган тижорат банкларидан бу масалада барча батафсил маълумотларни олишингиз учун яхши имкониятлар яратиб берилди.

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2009 йилдан буён ҳукумат ишлаб чиққан лойиҳа асосида Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури парламент томонидан қабул қилиниши ҳамда унинг ҳаётга тадбиқ этилиши устидан назорати олиб борилишига оид амалиётнинг йўлга қўйилиши ўз натижасини бераётгани таъкидланди.
Тадбирда йиғилганлар биргина 2015 йилда мамлакатимизда 980 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил қилинган бўлиб, шунинг 60 фоиздан зиёди қишлоқ жойларда яратилгани, коллежларнинг 480 мингдан ортиқ битирувчиси иш билан таъминланига алоҳида урғу беришди.
Тадбирдан кўзланган мақсад — Тошкент шаҳридаги вақтинча иш билан банд бўлмаган ва фаол иш қидираётган аҳоли, биринчи навбатда ёшлар, аёллар ва ногиронлар ҳамда хорижий давлатларда меҳнат фаолиятида бўлиб қайтган мигрантлар ҳамда одам савдоси жабрдийларига шаҳарда мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш имкониятини яратиш, уларнинг доимий иш билан таъминланишига кўмаклашиш ҳисобланади.
Бундай хайрли вазифани амалга оширишга ҳисса қўшиш мақсадида ярмаркада тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул мансабдор шахслари, жамоат ташкилотлари ҳамда тижорат банклари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ярмаркада вакант иш ўринларига эга корхона ва ташкилотлар ўз фаолияти ҳақида батафсил маълумот берувчи кўргазмали стендлари, тарқатма материалларини иштирокчилар эътиборига ҳавола этишди. Бундан ташқари, ярмаркага ташриф буюрган ёшлар, иш билан банд бўлмаган аҳоли Меҳнат вазирлиги ва вазирлик ҳудудий бошқармаларининг мутахассисларидан фуқароларнинг иш билан таъминланиши ҳамда меҳнат муҳофазасига оид амалдаги қонунчилик юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.
Ихтисослаштирилган ярмаркада 5мингдан ортиқ бўш иш ўринлари билан 350 дан ортиқ ташкилот ва корхоналар иштирок этди. Бундан ташқари, ўзининг хусусий бизнесини юритиш ниятида бўлганлар учун имтиёзлар шартларда ва қисқа муддат ичида кредит ажратишга кўмаклашиш мақсадида 60 дан ортиқ тижорат банклари жалб этилди.
Икки кунлик меҳнат ярмаркасида 5 мингдан ортиқ аҳолининг ташрифи таъминланди.
устақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2009 йилдан буён ҳукумат ишлаб чиққан лойиҳа асосида Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури парламент томонидан қабул қилиниши ҳамда унинг ҳаётга тадбиқ этилиши устидан назорати олиб борилишига оид амалиётнинг йўлга қўйилиши ўз натижасини бераётгани таъкидланди.
Тадбирда йиғилганлар биргина 2015 йилда мамлакатимизда 980 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил қилинган бўлиб, шунинг 60 фоиздан зиёди қишлоқ жойларда яратилгани, коллежларнинг 480 мингдан ортиқ битирувчиси иш билан таъминланига алоҳида урғу беришди.
Тадбирдан кўзланган мақсад — Тошкент шаҳридаги вақтинча иш билан банд бўлмаган ва фаол иш қидираётган аҳоли, биринчи навбатда ёшлар, аёллар ва ногиронлар ҳамда хорижий давлатларда меҳнат фаолиятида бўлиб қайтган мигрантлар ҳамда одам савдоси жабрдийларига шаҳарда мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш имкониятини яратиш, уларнинг доимий иш билан таъминланишига кўмаклашиш ҳисобланади.
Бундай хайрли вазифани амалга оширишга ҳисса қўшиш мақсадида ярмаркада тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул мансабдор шахслари, жамоат ташкилотлари ҳамда тижорат банклари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ярмаркада вакант иш ўринларига эга корхона ва ташкилотлар ўз фаолияти ҳақида батафсил маълумот берувчи кўргазмали стендлари, тарқатма материалларини иштирокчилар эътиборига ҳавола этишди. Бундан ташқари, ярмаркага ташриф буюрган ёшлар, иш билан банд бўлмаган аҳоли Меҳнат вазирлиги ва вазирлик ҳудудий бошқармаларининг мутахассисларидан фуқароларнинг иш билан таъминланиши ҳамда меҳнат муҳофазасига оид амалдаги қонунчилик юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.
Ихтисослаштирилган ярмаркада 5мингдан ортиқ бўш иш ўринлари билан 350 дан ортиқ ташкилот ва корхоналар иштирок этди. Бундан ташқари, ўзининг хусусий бизнесини юритиш ниятида бўлганлар учун имтиёзлар шартларда ва қисқа муддат ичида кредит ажратишга кўмаклашиш мақсадида 60 дан ортиқ тижорат банклари жалб этилди.
Икки кунлик меҳнат ярмаркасида 5 мингдан ортиқ аҳолининг ташрифи таъминланди.
Манба: mehnat.uz
09.03.2016
10:54