Жаҳон банки водий вилоятларига 200 миллион доллар кредит беради.
Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши Фарғона водийси вилоятларида қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 200 миллион доллар кредит беришни маъқуллади.
Sputniknews банк ваколатхонаси хабарига асосланиб маълум қилишича, кредитлар Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида тадбиркорликни амалга ошириш учун техник кўмак кўрсатиш, қишлоқ хўжалик, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва туризм соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон 1995 йилдан буён Жаҳон банки аъзоси. Шу кунга қадар Жаҳон банки Ўзбекистонга 4 миллиард доллар миқдорида кредитлар ажратган. Ушбу кредитлар ҳисобидан 36та лойиҳа амалга оширилган.
26.03.2019
10:02