Ўзбекистонда ахолининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида
Жорий йилнинг 16 март куни «Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш» лойиҳаси доирасида Германиянинг Жамғарма кассалари фонди экспертлари иштирокида Халқаро ҳамкорлик буйича Германия жамиятининг биносида Ишчи гуруҳининг навбатдаги учрашуви бўлиб утди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 190-сонли карорига мувофик, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Халқаро ҳамкорлик буйича Германия жамиятининг (GIZ) техник кўмаги доирасида «Ўзбекистонда ахолининг молиявий саводхонлигини ошириш» лойиҳаси амалга оширилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 16 февралдаги 02/1-141-сонли топшириғига асосан, ушбу дастурни келишилган ҳолда ишлаб чиқиш мақсадида манфаатдор вазирликлар, идоралар масъул ходимлари ва хорижий ҳамкорлар иштирокида “Ишчи гуруҳи” ҳамда “Маслаҳат кенгаши” ташкил этилган.
Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади 2016-2017 йиллар мобайнида ўзаро манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда “Молиявий саводхонликни ошириш дастури”ни ишлаб чиқиш ва дастур доирасида тегишли тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Матбуот xизмати
16.03.2016
17:46