"Маркетинг асослари" мавзусидаги 12 кунлик ўқув курсига таклиф қиламиз.
Сизларни 11 сентябрдан 6 октябрь куни қадар (фақат сешанба, пайшанба ва шанба кунлари) Испания давлатида "Молия ва банк иши" ва Буюк Британияда "Маркетинг коммуникация" йўналишида магистрлик даражасини олган, "Bon!" қахвахонаси, "East Telecom", "Clarion" компаниялари ва "Makro" супермаркетларининг тармоқлари билан кўп йиллар давомида самарали ҳамкорлик олиб борган, бугунги кунда Сингапур Менежментни ривожлантириш институтининг лектори, шунингдек Promarketing.uz мактабининг асосчиси Бахтиёр Тухтаевнинг (Bakhtier Tukhtaev) "Маркетинг асослари" мавзусидаги 12 кунлик ўқув курсига таклиф қиламиз.
Ўқув курси қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
1. Маркетинг таҳлили (11 сентябрь куни);
2. Харидорларнинг таҳлили (13 сентябрь куни);
3. Маркетингда тадқиқот (15 сентябрь куни);
4. Маҳсулот ва Бренд (18 сентябрь куни);
5. Нарҳлаш сиёсати (20 сентябрь куни);
6. Жой ва тарқатиш каналлари (22 сентябрь куни);
7. Савдони ошириш ва CRM (25 сентябрь куни);
8. PR ва Кризис бошқаруви (27 сентябрь куни);
9. Реклама (29 сентябрь куни);
10. Интернет маркетинг (2 октябрь куни);
11. Стратегик маркетинг (4 октябрь куни);
12. Маркетинг бўлимини бошқариш (6 октябрь куни).
Ўқув курси энг аввало ўз корхонасида маркетингни ривожлантиришни хоҳловчи тадбиркорлар ва маркетинг соҳасида келгусида ўз фаолиятини маркетолог сифатида бошлаш истагида бўлган инсонлар учун мўлжалланган.
Ўқув курси юқорида кўрсатилган саналарда соат 18:30 дан 21:00 гача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади.
Манзил: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.
Чипта нархи (тўлов шаклини фарқи йўқ) – 2 000 000 сўм
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари учун - 1 800 000 сўм
Рўйхатдан ўтиш учун goo.gl/aYjWHB саҳифасида анкетани тўлдиришингиз сўралади.
Қўшимча саволларингиз бўлса, +998 90 954 0019 рақамига ёки @acgroup_uz телеграм манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ўз ССП Ахборот хизмати
18.04.2019
16:36