Етакчи рестораторлар ва отельерлар билан муаллифлик учрашувлар
Мамлакатимиз раҳбариятининг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти хизмат кўрсатиш, ресторан ва меҳмонхона секторларини янада яхшилаш ва ривожлантиришга қаратилган фармойишига мувофиқ, шунингдек, кўп сонли чет эллик меҳмонлар жалб этилган ҳолда мунтазам равишда ўтказиб келинаётган халқаро тадбирлар юзасидан мазкур йуналишларни ривожлантириш аҳамиятидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси учун сифатли хизмат курсатишни таъминлаш мақсадида, 2015 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси хузурида Ресторан ва мехмонхона бизнесини ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди.
Ёшларнинг касбий кўникмалари ва билимларини шакллантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ресторан Бизнеси Академияси («TBA International» МЧЖ) Ўзбекистон ССП ҳузуридаги Ресторан ва мехмонхона бизнесини ривожлантириш қўмитаси ҳамкорлигида «Ўзбекистоннинг етакчи рестораторлари ва отельерлари билан муаллифлик учрашувлари» лойиҳасини амалга оширмокда.
Лойиҳанинг асосий вазифаси ёш авлодни (ихтисослашган коллежларнинг ўкувчилари, туризм факультетлари талабалари ва барча манфаатдор шахслар) ресторан-мехмонхона бизнеси фаолиятининг амалий билимлари, кўникмалари ва қоидалари билан таништириш учун амалдаги ресторан ва меҳмонхона лойиҳаларидан машҳур мутахассислар ва профессионалларни жалб қилишдан иборат.
Биринчи муаллифлик учрашуви 22 март куни «Wyndham Hotel Tashkent» меҳмонхонасида соат 17:00 да бўлиб утади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус касб-хунар таълими вазирлиги, «Ўзбектуризм» МК, Ўрта махсус касб-хунар таълим маркази вакиллари, туризм коллежлари ўқувчилари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг туризм факультети талабалари, Ўзбекистон Рестораторлари ва отельерлари ассоциацияси раҳбарияти ва мутахассислари, рестораторлар ҳамда ресторан-меҳмонхона бизнеси мутахассислари иштирок этадилар.
Шу билан бирга, тадбирга махсус меҳмон сифатида «Караван Групп» тармоғининг бошқарувчи ҳамкори, машҳур ресторатор Тимур Мусин таклиф этилади.
18.03.2016
11:31