Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3300-сонли Қарорига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш ҳамда пул тушумлари устидан жамоат назоратини кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини 2019 йил 22 май куни соат 15-00да Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида жамоатчилик Экспертизаси кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилиши белгиланган.
Шу муносабат билан мазкур жамоатчилик Экспертизаси кенгашида иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари 22 май куни соат 12:00га қадар r.kadirov@chamber.uz электрон манзили ёки 78 150-60-06 рақамлари орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
Ўз ССП Ахборот хизмати
21.05.2019
11:04