Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик истиқболларига бағишланган БИЗНЕС ТАҚДИМОТга таклиф этамиз.
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан 2019 йил 10 июнь куни соат 09-30 да Тошкент шаҳридаги “Grand Mir Hotel” меҳмонхонасида “Ўзбекистон ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг салоҳияти” мавзусида тақдимот ўтказилади.
Мазкур тадбирда Хитойнинг Шанси вилоятида озиқ-овқат, электротехника, текстиль, қурилиш материаллари, автомобильсозлик, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, энергетика, тиббиёт, қурилиш, транспорт ва логистика соҳаларида фаолият юритувчи 20 та компаниянинг иштирок этиши ҳамда Ўзбекистон билан ўзаро савдо ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларида тақдимотлари ўтказилади.
Хитойлик компаниялар билан ўзаро манфаатли бизнес алоқаларни ўрнатиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари мазкур тадбирда иштирок этиш бўйича таклифларини (корхона номи, иштирок этувчи ходим исми-шарифи, фаолият йўналиши, телефон рақами) 2019 йил 7 июнга қадар Палатанинг expo@chamber.uz электрон манзилига юборишларини сўраймиз.
Тадбир тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси маъсул ходими Аъзамов Сардорга +99899 774-45-94 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
31.05.2019
16:30