• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирокида Давра суҳбати ўтказилди.

    2019 йил 26-июн куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ташқи савдо соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини муҳокама қилиш, шунингдек, амалдаги божхона ва тарифларни тартибга солиш тизимининг республика иқтисодиётига таъсирини кўриб чиқиш борасида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирокида Давра суҳбати ўтказилди.

    Маълумки, республикамизда амалга оширилаётган фаол иқтисодий сиёсат туфайли Ўзбекистоннинг савдо баланси таркиби юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилиш йўналишида ўзгариб бормоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши борасида амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ўзбекистон хорижий давлатлар билан савдо-сотиқ ишларини фаоллаштириб, хорижий бозорларга кенг турдаги маҳаллий товарларни экспорт қилишни кенгайтирмоқда.

    Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, импорт божлари ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор қарорлари билан тартибга солинади:

    - 29.06.2018й.да қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори (№ ПҚ-3818);

    - 26.12.2018й.да қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори (№ ПҚ-4086);

    Шуни алоҳида таъкидлаб жоизки, жорий йилда божхона ставкаларини оптималлаштириш масаласи оммавий ахборот воситаларида республикамизнинг ишбилармон доиралари вакиллари орасида кенг муҳокама этиб борлаётган масалалардан саналади.

    Шуни таъкидлаш жоизки, бож ставкаларини мамлакат иқтисодиётига таъсирини ҳисобга олмасдан нол қийматида ўрнатиш ҳар қандай мамлакат саноати ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.

    Ўзбекистон халқаро савдода эркин савдо қилиш тамойилларини қўллаб-қувватламоқда ва республикамиз хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш тарафдори.

    2018 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 13,9 миллиард долларни ташкил этди ва 111,4% га ошди, импорт ҳажми эса 19,5 миллиард долларни ташкил этиб, 139,6% га ўсди.

    Бунда, ташқи савдони либераллаштириш шароитида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни хорижий рақобатдан ҳимоя қилиш масаласи, айниқса фаолиятини энди йўлга қўйган ишлаб чиқариш корхоналари учун "муҳим" ва долзарб бўлиб қолмоқда.

    Таъкидлаш жоизки, йирик хорижий импортер компаниялар ва ишлаб чиқарувчилар билан рақобат шароитида Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ўртасида амалдаги тариф ва нотариф тартибга солиш тизимини қўллашда ҳамда  корхоналарнинг ривожланишига таъсири бўйича турли фикрлар мавжуд.

    Мамлакатмизда олиб борилаётган иқтисодий сиёсати туфайли бугунги кунда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, маҳаллий ва хорижий корхоналарни кенгайтириш, республика иқтисодиётини диверсификация қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

    Ушбу йўналишда муҳим натижаларга эришилди, хусусан, 2017 йилда 863 та, 2018 йилда 2385 та хорижий ва қўшма корхоналар ташкил этилди.

    Таққослаш учун: 2016 йилда Ўзбекистонда 32,7 мингта янги хўжалик юритувчи субъектлар ва 2018 йилда эса 55 мингга яқин янги субъект ўз бизнесини бошлади.

    Янги бизнес яратиш бу - кредит олиш, ускуналар ва технологияларни сотиб олишни ангалатади. Янги ташкил этилган корхона хали тўлиқ ривожлана олмасдан қандай қилиб  чет эл кампаниялари билан рақобатлашиш имконига эга бўлади?

    Бугунги кунда жаҳон савдосида ривожланган мамлакатлар ҳам ўз бозорларини хорижий ишлаб чиқарувчиларга беришни истамаслигини кўрсатмоқда. Мисол учун, АҚШ ва Хитой, АҚШ ва Ҳиндистон ўртасида, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Хитой каби давлатлар ўртасидаги товарлар савдоси бўйича божхона тўловлари ставкаларини ошириш учун давом этаётган кескин савдо урушларини кўришимиз мумкин.

    Ушбу савдо урушлари барча давлатларнинг биринчи навбатда ўз ишлаб чиқарувчиларини хорижий рақобатчи корхоналардан ҳимоя қилишга қаратилганлигини кўрсатмоқда.

    2019 йил бошидан буён Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига тадбиркорлик субъектлари томонидан айрим тоифадаги товарлар бўйича бож ставкалари ҳажмини кўриб чиқиш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

    Бугун биз бизнес вакиллари ва оммавий ахборот воситаларини божхона ва тарифларни тартибга солиш соҳасидаги мавжуд масалаларни очиқ муҳокамаси бўлиб ўтди ва бу борада тадбиркорлар билан фикр алмашиш имконияти яратилди.

    Шуни таъкидлаш жоизки, ҳар қандай мамлакатнинг мувозанатлашган иқтисодиёти маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ички ва ташқи бозорда хорижий ишлаб чиқарувчилар билан рақобат учун шарт-шароитлар яратишга асосланган.

    Тадбирда озиқ-овқат, қандолатчилик, гўшт ва сут маҳсулотлари, тўқимачилик, мебел саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби турли соҳа вакиллари иштирок этди. Улар мамлакатимизда тариф сиёсатини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

     

    Ўз ССП Ахборот хизмати 

     

     

    26.06.2019

    18:44

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06