Ҳурматли тадбиркорлар!
2019 йил 3 июль куни соат 10:00 да Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва USAID “Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринларини ташкил этиш” лойиҳаси билан ҳамкорликда «ALTERNATUS” мунозаралар майдонида «Савдонинг рақамли экотизимини шакллантириш: тўсиқларни олиб ташлаш ва экспорт қилишда транзакцион харажатларни қисқартириш» мавзусида навбатдаги мунозарага таклиф этамиз.
Ўз ССП Ахборот хизмати
28.06.2019
15:42