Тошкентда ўзбек-афғон бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 15 июль куни "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида ўзбек-афғон бизнес форуми бўлиб ўтди, унда иккита давлат вазирликлари ва идораларининг вакиллари, Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ишбилармонлик доираси раислари ва аъзолари, шунингдек кичик ва ўрта бизнеснинг 200дан зиёд вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан икки томонлама муносабатларнинг жўшқинлиги, иқтисодий алоқалар ва саноат кооперациясининг мустаҳкамланиши, товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши кўп маротаба таъкидланди. Бунга тасдиқ сифатида жорий йилнинг баҳорида чегара олди ҳудудида очилган- икки мамлакат ўртасида савдо алоқаларини жадаллаштириш учун кенг истиқболларни очадиган янги лойиҳа - “Ўзбекистон-Афғонистон” эркин савдо зонасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Форум доирасида шунингдек кооперацион биржа ва В2В ва G2В форматидаги музокаралар ўтказилди. Икки мамлакатнинг тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги алоқаларни ўрнатиш ва мавжуд бўлганларини кенгайтириш ҳақида келишувларга эришилди.
16.07.2019
17:32