Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига «Nika Farm Servis» МЧЖ манфаатида жавобгар «Самарқанд дори-дармон» акциядорлик жамияти томонидан жами 436 602 782 сўм қарздорликни ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат этган.
Мазкур мурожаат юзасидан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «Nika Farm Servis» МЧЖ манфаатида қарздорга нисбатан судга даъво ариза киритилган.
Ушбу даъво аризаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 2019 йил 25 июнь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб «Nika Farm Servis» МЧЖ нинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ўз ССП Ахборот хизмати
19.07.2019
15:25