Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмадан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш мақсадида хужжат лойихаси юзасидан таклифлар аҳоли ўртасида кенг муҳокамага берилди.
Карорга мувофик Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов бир ой муддатда ҳар бир туманда 5-бандда келтирилган рўйхатдаги аҳолини номолиявий хизматларни амалга ошириш билан жойларда малакасини, тадбиркорлик ва юридик саводхонлигини ошириш бўйича жумладан халқаро молия ташкилотлари маблағларини жалб қилган ҳолда ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тизимли ўқитишни ташкил этиш белгиланган.
Шунингдек, мазкур қарор асосида ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш республика комиссияси таркибига киритилган бир қатор давлат органлари раҳбарларига ҳам муҳим вазифалар берилган.
Берилган таклифлар асосида тадбиркорлар кенгашлари ва Савдо-саноат палаталари билан салоҳиятли тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, лойиҳаларни ишлаб чиқиш, кредит, ер майдонлари ва бино-иншоотлар ажратиш, инфратузилмага уланиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилишга қаратилади.
Қарор лойиҳаси билан қўйидаги regulation.gov.uz хавола орқали танишиб чиқиб, 2019 йил 25 август кунига ўз таклифларингизни қадар қолдиришингиз мумкин.
Ўз ССП Ахборот хизмати
12.08.2019
18:52