• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш давлат валюта захираси четга чиқиши олдини олади – Мутахассис билан суҳбат

    Ички ва хориж бозорида талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, импорт миқдорини камайтириб, экспортни кўпайтириш ва бу орқали иқтисодиётни ривожлантириш давлат олдида турган муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

    Ушбу мавзуга давлат раҳбари ҳам эътибор қаратиб, яқинда ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча тармоқ ва ҳудудлар корхоналарида маҳаллийлаштирилган товар ишлаб чиқариш ҳажмини келгуси 2 йилда камида 20 фоизга ошириш, импорт улуши юқори бўлган товарларни маҳаллийлаштириш бўйича дастур тайёрлаш зарурлиги борасида ҳам тўхталиб ўтди.

    Kun.uz мухбири Ўзбекистон саноатида маҳаллийлаштириш дастури ва ишлаб чиқариш таҳлиллари бўйича Савдо-саноат палатаси масъул ходими  Ғафуржон Усмонов билан суҳбатлашди.

     Маҳаллий ишлаб чиқариш дастурининг Ўзбекистон учун аҳамияти ва бу борада айни пайтда амалга оширилаётган асосий лойиҳалар ҳақида маълумот берсангиз.

    — Ривожланаётган давлатлар иқтисодиётида барқарор ривожланишни таъминлаш, иқтисодиётни бир томонлама ривожланишини олдини олиш, саноат тармоқларини барпо этиш ҳамда чет эл маҳсулотларига бутунлай қарам бўлиб қолмасликлари учун импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга катта эътибор берилмоқда.

    Ўзбекистонда ҳам импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва бундай лойиҳаларни, айниқса, ҳудудларимизда кўпроқ амалга ошириш устувор йўналишлардан саналади.

    Шунинг учун республикада жорий йилнинг 6 ой якунларига кўра, 200тадан ортиқ маҳаллий корхоналар томонидан импорт ўрнини босувчи қарийб 500тадан ортиқ инвестицион лойиҳалар амалга оширилиб, 7,9 триллион сўм миқдорида маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилган.

    Импорт ўрнини босувчи лойиҳаларни амалга оширишда албатта, иқтисодиётдаги тармоқларнинг ривожланиш даражаси, республикамизда хом ашё ресурслари мавжудлиги, саноат тармоқларининг четдан импорт қилинадиган товарларга қанчалик боғлиқлиги ва уларнинг ҳажми, шунингдек, саноат тармоқлари учун ишлаб чиқаришда доимий равишда талаб этилиши, зарур инфратузилма мавжудлиги ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотга, умуман иқтисодиёт тармоқларида талаб қай даражада бўлиши мумкинлиги ўрганиб борилади.

    Агар маҳсулот экспортга йўналтирилса, ташқи бозорда ҳам унга талаб бор-йўқлиги аниқланади ва шу асосда маҳаллийлаштириш лойиҳаси амалга оширилади.

    Ўзбекистон мустақилликнинг илк давридан бошлаб мана шу сиёсатни юритишга ва ўз саноатининг турли тармоқларини ривожлантиришга ҳаракат қилди. Бунинг натижаси ўлароқ, МДҲ давлатлари орасида маълум маънода ривожланган саноатга ва янги тармоқларга эга бўлдик. Тадбиркорлик субъектлари сони ошиб, маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ҳажми ички бозоримизда анча ошди.

    Импорт ўрнини босувчи лойиҳаларни амалга оширишда ички ва ташқи бозорни ўрганишдан ташқари ишлаб чиқариш жараёнини тўғри ва мукаммал ташкил эта олиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

    Бунда хом ашёни қайта ишлашни тўғри ташкил этиш ва ундан зарур бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни олишга эришиш, уларни яна қайта ишлаш, керак бўладиган технология ва билимларни қўллаш, малакали мутахассисларни жалб этиш талаб этилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш жараёнини тўғри ташкил қилиш ва бозор билан ишлашнинг шартларини билиш – буларнинг ҳаммаси ишлаб чиқариш маданияти саналади. Уни тўғри шакллантириш эса биринчи ўриндаги вазифамиздир.

    Шунингдек, ҳамма нарса бир-бирига уйғун бўлиши ҳам муҳим. Бу битта босқич иккинчиси туфайли тўхтаб қолиши керак эмаслигини англатади.

    Жорий йилнинг 1 май куни давлатимиз раҳбари томонидан «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

    Аввало, ушбу қарор кичик, ўрта ва йирик бизнес субъектлари ўртасида ишлаб чиқариш кооперацияларини ривожлантириш масаласига эътибор берилиши билан аҳмиятли.

    Саноат кооперацияси деганда тармоқ ичида турли ишлаб чиқариш корхоналарининг маҳсулотни яратиш занжиридаги биргаликдаги фаолиятини ва якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган ҳамкорлигини тушунамиз.

    Тармоқда энг сифатли ва нарх жиҳатдан бозорда рақобатбардош бўлган хом ашё ва материалларни етказиб берувчи маҳаллий корхоналар учун саноат кооперациясида иштирок этиш бирмунча фойда келтиради.

    Аниқроқ айтадиган бўлсак, ҳар хил саноат тармоқлари учун хом ашё, ярим тайёр хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва ёрдамчи материаллар керак бўлади. Масалан, битта кўйлак учун ип, тугмача, савдо белгисини тикиш учун махсус кашта ва охири тайёр маҳсулотни қадоқлаш учун картон талаб қилинади. Бироқ нарсаларнинг ҳаммасини битта корхона ишлаб чиқариши керак эмас.

    Текстиль саноатида сифатли мато, рангли ип, тугмача ва бошқа ёрдамчи материалларни ишлаб чиқара оладиган тадбиркорларнинг маҳсулоти тайёр текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан харид қилинади. Қадоқлаш учун талаб қилинадиган материаллар ҳам худди шундай яна бошқа маҳаллий ишлаб чиқарувчидан сотиб олинади. Мана шунда якунида битта текстиль корхонаси атрофида қолган барча корхоналарнинг саноат кооперацияси вужудга келади.

    Бироқ биз дунёдаги бор неъматларни ишлаб чиқара олмаймиз. Ва бунга эҳтиёж ҳам йўқ. Саноатнинг қайсидир тармоғи учун зарур, бизда ишлаб чиқариш имкони бор маҳсулотларни чиқаришга ихтисослашиш тўғри бўлади деб ўйлайман.

    Юқоридаги қарорда давлат харидларининг электрон тизимида ҳам тадбиркорлар фаол иштирок этишларига алоҳида эътибор берилади. Айтайлик, қайсидир давлат идораси Қорақалпоғистон Республикаси ёки Хоразм вилоятида жойлашган. Лекин электрон танловда иштирок этиб, бошқа вилоятдаги корхона маҳсулотини сотиб олади ва электрон шартнома тузган ҳолда маҳсулотни ҳам тўғридан-тўғри қабул қилиб олиш имконига эга бўлади.

    Бундан ташқари, ҳудудларимизда ташкил этилаётган кичик саноат зоналарида ҳам импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи самарали тизимни жорий этиш ҳам зарур.

    Бу кичик саноат зоналарида хом ашё учун узоққа бориб ўтиришга эҳтиёж қолмасдан кимдир ип калава ишлаб чиқарса, кимдир тайёр мато ишлаб чиқариши, бошқа тадбиркор эса унга гул босиши лозим.

    Ҳудудларда ишлаб чиқаришнинг кенг йўлга қўйилиши жуда муҳим. Бу ўша ерда иқтисодиётнинг диверсификация қилинишига, турли саноат тармоқлари тараққий этишига ёрдам беради. Қуруқ мевалар қадоқлаш, сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан тортиб, қурилиш маҳсулотлари тайёрловчи корхоналаргача мавжуд бўлиши турмуш шароити яхшиланишга ҳам ёрдам беради.

    Ва ўша ерда тўғри ташкил қилинган саноат корхонлари ривожланишда давом этиб, ўз истеъмолчиларига эга бўлиб бораверади. Рақобат муҳитида ўз фаолиятини йўлга қўя олмаган корхона фаолиятини ўзгартиради ёки ёпилади ёки тармоқнинг бошқа турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришига ўтиб кетади.

     Юқорида ҳамма нарсани ишлаб чиқаришга эҳтиёж йўқлигини таъкидлаб ўтдингиз. Ўзбекистон шароитида айнан қайси саноат йўналишидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш яхши самара беради?

    — Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил май ойидаги қарорида ўзлаштирилиши тавсия этиладиган 100га яқин тайёр маҳсулотлар, технологиялар, бутловчи буюмлар хом ашё ва материалларнинг янги турлари рўйхати жами 9та алоҳида йўналишда тасдиқланган. Улар қуйидагилардан иборат:

    -        Озиқ-овқат маҳсулотлари;

    -        Трикотаж буюмлари, кийим-кечак, пойабзал;

    -        Дори воситалари;

    -        Канцелярия моллари;

    -        Қурилиш материаллари;

    -        Резиналар, пластмассалар ва улардан тайёрланадиган маҳсулотлар;

    -        Кимё ва у билан боғлиқ тармоқлар маҳсулотлари;

    -        Металлар ва улардан ясалган буюмлар;

    -        Ускуналар;

    Ушбу рўйхат Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Монополияга қарши кураш қўмитаси таклифлари асосида ҳар ярим йилда бир марта Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра янгиланиб борилади.

    Бунда импорт ҳажми ўрганилиб, қайси товар кириши ўсяпти, ички бозорда эса нимага талаб юқорилигига алоҳида эътибор қаратилади.

     Республикамизда ўзлаштириш зарур бўлган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган ва бу йўналишдаги тадбиркорликка эътибор қаратилаётган бир пайтда Ўзбекистонда, асосан, қайси саноат йўналишида ижобий натижалар қайд этилмоқда?

    — Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2019 йил биринчи ярим йиллиги ҳолатига кўра, республика бўйича саноат ҳажми 106,9 фоизга ўсган. 

    Саноат ишлаб чиқариш ўсиши асосан тоғ-кон қазиб олиш саноати ҳамда қайта ишлаш саноати, шунингдек, электр энергияси, газ ишлаб чиқариш ва етказиб бериш таъминоти соҳасига тўғри келади.

    Ҳозир Ўзбекистонда, асосан, қайта ишлаш саноати кўпроқ етакчилик қилмоқда. Унинг умумий саноатдаги ҳиссаси 80 фоизга яқин.

    Қайта ишлаш озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноати, ёғоч материаллари, нефтни қайта ишлаш, кимё саноати, фармацевтика, нометалл минерал маҳсулотлар, металлургия ва автосаноат кабиларни қамраб олади.

     Маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида Ўзбекистоннинг устунлик жиҳатлари ва юзага келаётган камчиликлар нималардан иборат деб ўйлайсиз?

    — Айни пайтда биз ип-калава ёки мева-сабзавотнинг кам фоизини қайта ишлаяпмиз. Яқинда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари ҳам бу масалага тўхталиб, мева-сабзавотларнинг 20 фоизи, ип-калаванинг 46 фоизи, молибденнинг 1,1 фоизи, табиий газнинг 12 фоизи, рухнинг 21 фоизи, миснинг 25 фоизи қайта ишланаётганини айтиб ўтган эди.

    Ип-калавага жаҳон бозорида ҳақиқатда талаб кўп. Гарчи, бу маҳсулот маълум маънода қайта ишланган бўлса-да, уни тайёр кийим-кечак ҳолига келтирадиган бўлсак, ип-калавадан оладиган даромадимиз ўрнига якуний маҳсулот кўринишида бир неча баробар юқори баҳода маҳсулотимизни сотиш имконига эга бўламиз. Ва текстиль саноатида бир қатор янги ишлаб чиқариш бўғинларини, яъни ип калава тайёрлаш, пахта толасидан ва синтетик хом ашёдан мато ишлаб чиқариш, текстиль саноати учун аксессуарлар ишлаб чиқариш, тикиш-бичиш, трикотаж ва бошқа тайёр кийим-кечак маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳалари пайдо бўлади.

    Бу вазиятда бизнинг устун жиҳатимиз республикамизда пахта ва бошқа турдаги хом ашёлар борлиги ҳисобланади.

    Яна бир ижобий томонимиз, республикада ишлаб чиқаришни ташкил этишда жаҳон бозорига нисбатан электр энергияси, газ ва сув таъминоти нисбатан арзон нархларда етказиб берилади.

    Шунингдек, юртимизда ишчи кучи етарлилиги ҳам имкониятимизни кенгайтиради.

    Дуч келинаётган қийинчиликларга тўхталиб ўтадиган бўлсак, импорт ўрнини босувчи маҳсулотни ўзлаштиришда илгари бундай турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмаганини эътиборга олган ҳолда жараённи тўғри ташкил эта олиш мураккаб вазифалигини унутмаслик зарур.

    Шунингдек, янги маҳсулотни таклиф этиш ва унинг бозорда ўз ўрнига эга бўлиши устида жиддий ишлаш ҳам осон бўлмайди.

    Бундан ташқари, илк бора ўзлаштирган ҳолда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган маҳсулотлар сифати ва нархининг бозорда рақобатбардошлигини таъминлаш ҳам маълум даражада машаққатли меҳнатни талаб этади.

    Саноат тармоқларида ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш босқичма-босқич амалга оширилишини инобатга оладиган бўлсак, бундай заиф жиҳатларини ҳам тўғри қабул қилиш керак.

    Масалан, бизда аксарият тармоқлар учун мураккаб технологиялар, асбоб-ускуналар илгари ишлаб чиқарилмаган бўлса, ҳозир бу йўналиш ҳам ривожланмоқда.

    Мисол учун, республикада лифт ва эскалаторларни ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши ҳам саноат тармоқлари ривожланишидаги ижобий тенденциялардан бири ҳисобланиб, саноат юксалишига ўз ҳиссасини қўшади.

    Маълум маънода бутловчи қисмлар четдан олиб келинаётган бўлса-да, асосий қисмлар Ўзбекистондаги корхоналарга буюртма берган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда. Маҳаллий саноатда ишлаб чиқаришнинг секин-секин йўлга қўйилиши замонавий бино ва иншоотларни қуришда талаб катта бўлган лифтлар ва экскалаторларни етказиб бериш имконини бермоқда.

    Лекин ҳеч нарса ўз-ўзидан натижа кўрсатмайди. Янги турдаги маҳсулотни ўзлаштиришда хом ашёни тўғри танлай олиш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда моддий-молиявий ресурслар чеклангани, янги лойиҳани амалга оширишда иқтисодий самарадорлигини ҳисоб-китоб қилиш талаб этилиши, инвесторни жалб этиш, жой ажратиш, мутахассис тайёрлаш кабилар маълум вақт талаб этади. Янгилик бошлашда ҳеч бир иш осонликча кечмайди, бунинг учун пухта ўйланган комплекс ёндашув зарур бўлади.

    Муҳими, Ўзбекистоннинг юқори қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш салоҳияти мавжуд. Масалан, фармацевтика маҳсулотларида ҳануз импортнинг улуши юқори бўлса-да, юртимизда ҳам бу соҳада маълум маънода янги ишлаб чиқариш тизими яратилишига эришилди.

    Илгари импорт қилинадиган оддий дори ва тиббиёт воситаларидан то мураккаб тиббиёт ускуналаригача ўзлаштиришга эришилмоқда. Оддий дори-дармон воситалари, боғловчи материаллар (бинт), турли тиббиёт ускуналари, шприцларни ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши натижасида импорт улуши камаймоқда.

    Мураккаб дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун ҳам маҳаллий фармацевтика корхоналари дунёдаги етакчи хорижий фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликни кучайтирмоқда.

    Лекин саноат тармоқларида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришда барча лойиҳалар ҳам муваффақиятли амалга оширилавермайди. Чунки бу - бизнес. Бизнесда таваккалчилик мавжуд. Бу тенденцияни тўғри қабул қилишимиз керак.

    Бозорда ўз ўрнини топа оладиган тамомила янги маҳсулотни ишлаб чиқариш осон эмас. Баъзан одамлар дунёда импорт қиладиган шунча давлат бўла туриб ишлаб чиқаришнинг нима кераги бор, деган фикрни ҳам билдиришади. Лекин иқтисодиёт барқарор ривожланиши учун кенг диверсификациялашган, турли тармоқлари ривожланган давлат иқтисодий жиҳатдан бақувват ва бой саналади. Ва бу иқтисодиёт бир томонлама ривожланишининг олдини олади ҳамда давлатнинг иқтисодий инқирозларга бардош бера олиш имкони ҳам анча юқори бўлади.

    Қолаверса, агар давлатда етарлича хом ашё базаси ва салоҳияти бўлса, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш мамлакат валюта захиралари четга чиқиб кетишининг олдини олишга хизмат қилади.

     Миллий маҳсулотларимизга бозорда талаб қай даражада дейиш мумкин?

    — Бозорда қизиқ бир тенденция бор. Агар янги маҳсулот ишлаб чиқариладиган бўлса, у ўзидан ҳам талабни келтириб чиқариши мумкин. Яъни, харидор янги нарсани бир марта бўлса-да, олиб синаб кўришга қизиқади, янги маҳсулотга маълум маънода интилади.

    Бу борада озиқ-овқат саноатини мисол келтирадиган бўлсак, ҳозир печенъе маҳсулотларидамаҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулоти чет элдан олиб келинаётанидан ҳеч бир жиҳати билан кам эмас. Маҳаллий тадбиркорлар ҳам печенье маҳсулотининг хилма-хил турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришган.

    Аввало, маҳсулотнинг сифати, кўриниши, қадоқланиши, хилма-хиллиги ҳам харидорлар учун муҳим саналади. Мана шу томонларига эътибор қаратиладиган бўлса, маҳаллий маҳсулотларимизга ички бозорда талаб доимо юқори бўлади.

     Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан бериладиган алоҳида имтиёзлар ҳам мавжудми?

    — Аслида, маҳаллийлаштириш дастури доирасида тадбиркорларга узоқ йиллар давомида имтиёзлар берилган. Лекин имтиёзлар доимий берилиши мантиққа тўғри келмайди. Улар маълум соҳани ривожлантириш учун берилиши ва шу соҳа тараққий этишига хизмат қилиши лозим.

    Импорт ўрнини босувчи, тавсия этилган рўйхатдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан оладиган кредитларининг 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорини кафолатлаш тизими мавжуд. 

    Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан олинадиган кредитларнинг 5 фоизгача ставкалари қопланиши тадбиркорларни қўўллаб-қувватлайди.

    Шунингдек, ўзлаштириш тавсия этиладиган маҳсулотлар рўйхатидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш хоҳишини билдирган тадбиркорларга бўш турган биноларни бериш ҳам уларни қўллаб-қувватлаш тизимида эътиборга олинган.

     Айтайлик, фуқаро ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи. Ўзи яшаб турган ҳудуд имкониятидан келиб чиққан ҳолда қайси соҳада бизнес бошласа, фойда олиши мумкинлиги, умуман, ишни нимадан бошлаш кераклиги бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи, уларни йўналтирувчи, таълимий лойиҳалар борми?

    — Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ташкил этилган. Марказ томонидан 7та йўналишда қисқа муддатли – 22 соатлик ўқув курслари ташкил этилади. Бу марказнинг ҳудудларда ҳам филиаллари мавжуд бўлиб, аҳоли Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилган ҳолда тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқиш имконига эга.

    Бундан ташқари, ёшларнинг молиявий саводхонлиги ва суғурта маданиятини ошириш бўйича ҳам алоҳида лойиҳалар бор.

    Ташқи савдо ва экспорт асослари бўйича ҳам БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда ўқув курслари ташкиллаштирилган.

    2019 йил биринчи ярим йиллигида 8 минг 500 нафардан ортиқ фуқаролар ўқитилиб, уларнинг388 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлаган, 244 нафари эса ўз фаолиятини кенгайтирган.

     Айрим ҳолларда маҳаллий маҳсулотлар сифати ҳақида салбий муносабатларни ҳам эшитамиз. Соҳа одами сифатида маҳаллий маҳсулотлар сифати ҳақида нима дея оласиз?

     Сифат, нарх ва маҳсулотнинг алоҳида хусусиятлари – баҳо беришнинг асосий омиллари ҳисобланади.

    Шу ўринда айтиш мумкинки, сифат маҳсулотнинг бозорда ўз ўрнини эгаллай олиши ёки йўқлигини аниқловчи, истеъмолчининг эътиборини қозона олишдаги энг муҳим ва асосий шартларидан бири саналади.

    Агар харидор сотиб олган нарсасидан бир марта кўнгли тўлмаса, кейинги сафар тадбиркор маҳсулотининг сифати ҳақида ҳар қанча жар солмасин, сифат сертификатларини кўрсатмасин, истеъмолчини маҳсулотга ишонтира олмайди.

    Шунинг учун ҳам тадбиркор сифатни туширмаслик учун қайғуриб, хавотир билан яшаши керак.

    Бундан ташқари, тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлари бўйича барча зарур сертификатларга эга бўлиши, маҳсулот ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган миллий ва халқаро стандартларга қатъий риоя этиш бозорда маҳсулот муваффақиятини белгилаб берувчи муҳим омиллардан бири эканлигини ёдда тутиши лозим.

    Зилола Ғайбуллаева суҳбатлашди

    22.08.2019

    09:13

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06